Айни дамда «Ростов»ни бошқараётган Валерий Карпиннинг собиқ жамоаси «Спартак» айни дамда РПЛда 18 очко билан 7-ўринда бормоқда. Таркибида кўплаб юлдузлари бўлган «Спартак»дан мухлислар бундай натижа кутмаганди.
Бугунги ўйинга ҳар икки жамоа мураббийлари асосий таркибнинг кўплаб футболчиларини захирада қолдиришган. «Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам захирада қолган. Карпин ҳужумда исландиялик Бьорн Сигурдарсон ва қозоғистонлик Бахтиёр Зайниддиновга ишонч билдирган. Элдор ўйин қайдномасига киритилган ва захирадан майдонга тушиши мумкин.
Kun.uz мухбирлари айни дамда Москвадаги «Откритие» стадионида бўлиб туришибди. Қуйида «Спартак» — «Ростов» ўйини олдидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.











