18:40 / 04.12.2019
2
140012
Талабалар учун қишки таътил қачон бошланиши маълум бўлди

Kun.uz манбаси маълум қилишича, олий ўқув юртлари талабаларнинг қишки таътил кунлари 20 декабрдан 2020 йилнинг 5 январига қадар давом этади. 6 январь - душанба ўқишнинг биринчи куни бўлади.

Шунингдек, таътил арафасида поездларга имтиёзли чипталар сотилади.

Бу ўзгаришлар 22 декабрь куни мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтиши билан боғлиқ. Аввалги йилларда талабалар 28 декабрдан қишки таътилга чиқишарди ва таътил 10 январгача давом этарди.

Аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар учун қишки таътил муддати ўзгариши мумкинлиги ҳақида маълумот берганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top