14:47 / 03.02.2020
0
23955
Январь ойининг энг яхши смартфонлари

Бу галги рўйхатда сизни Samsung флагманларининг Lite-талқинлари, ҳимояланган Galaxy Xcover Pro ва Realme гаджетлари кутмоқда.

Samsung Galaxy S10 Lite 

  • Дисплей: Super AMOLED Plus, 6,7 дюйм, 2 400 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 855.
  • Камера: асосий — 48 Mp (бош) + 12 Mp (ультра кенг бурчакли) + 5 Mp (ажратилган макрокамера); фронтал — 32 Mp.
  • Хотира: 6/8 GB тезкор, 128 GB ички, microSD картаси учун тирқич.
  • Аккумулятор: 4 500 mA·s.
  • Тизим: Android 10.0 (One UI 2).

Samsung’нинг янги смартфони, номидан келиб чиқадиган бўлсак, Galaxy S10’нинг нисбатан арзонроқ муқобили сифатида ишлаб чиқарилган. Гаджет марказда олд камера учун тешикка эга бўлган улкан ҳошиясиз экранли бўлди. Дисплей эгилувчи, матрица Super AMOLED Plus.

Ускунанинг учталик орқа камераси қора ранг билан ажратилган, бўртиқ блокда жойлашган. Бармоқ изи сканери экранга бирлаштирилган.

Galaxy S10 Lite учун 700 АҚШ доллари атрофида нарх белгиланган.

Samsung Galaxy Note 10 Lite

  • Дисплей: Super AMOLED, 6,7 дюйм, 2 400 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Exynos 9810.
  • Камера: асосий — 12 Mp (бош) + 12 Mp (телеобъектив) + 12 Mp (ультра кенг бурчакли); фронтал — 32 Mp.
  • Хотира: 6/8 GB тезкор, 128 GB ички, microSD картаси учун тирқич.
  • Аккумулятор: 4 500 mA·s.
  • Тизим: Android 10.0 (One UI 2).

Ушбу гаджет эса ҳақиқатан ҳам қимматбаҳо Samsung Galaxy Note 10 ўрнини эгалловчи ҳамёнбоп ўриндош вазифасини бажариши керак. Қурилма Galaxy S10 Lite’га жуда ўхшайди, эгри Super AMOLED Plus ўрнига классик усулдаги Super AMOLED ишлатилган, холос. Хотира ва аккумулятор, шунингдек экран ўлчами ҳам S10 Lite’ники билан бир хил. Олд камера экраннинг юқори қисмидаги юмалоқ тешикка ўрнатилади. 

Бундаги фарқ биринчи навбатда процессор ва камерада сезилади. Samsung Galaxy Note 10 Lite Exynos 9810 чипи билан жиҳозланган. Камера 12 Mp’ли 3та модулдан ташкил топган: бош, кенг бурчакли ва икки карра оптик яқинлаштирувчи телеобъектив. Note 10 Lite’нинг асосий афзаллиги — Bluetooth LE орқали ишга тушувчи, расм чизиш, ёзиш ва камерани бошқариш имконини берувчи S Pen стилусидир.

Galaxy Note 10 Lite учун 625 АҚШ доллари нархи белгиланган.

Samsung Galaxy Xcover Pro

  • Дисплей: IPS LCD, 6,3 дюйм, 2 340 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Exynos 9611.
  • Камера: асосий — 25 Mp (бош) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли); фронтал — 13 Mp.
  • Хотира: 4 GB тезкор, 64 GB ички, microSD картаси учун тирқич.
  • Аккумулятор: 4 050 mA·s.
  • Тизим: Android 10.0 (One UI 2). 

Galaxy Xcover Pro смартфони IP68 стандартларига мувофиқ намдан ҳимояланган, унинг қобиғи ясалган резина аралаштирилган мустаҳкам полимер эса вибрация, зарб ва тушишларга дош бера олади. Гаджет MIL-STD-810G ҳарбий стандартларига мос келади.

Олд камера экраннинг чап юқори бурчагидаги тирқичга жойлаштирилган. Аккумулятор ажралади. Бевосита тўловлар учун NFC мавжуд. Баҳоси 499 евро.

Cat S32

  • Дисплей: IPS LCD, 5,5 дюйм, 1 440 × 720 пиксел.
  • Процессор: Mediatek Helio A20.
  • Камера: асосий — 13 Mp; фронтал — 5 Mp.
  • Хотира: 3 GB тезкор, 32 GB ички, microSD карта учун тирқич.
  • Аккумулятор: 4 200 mA·s.
  • Тизим: Android 10.0.

Асосан ўзининг оғир техникаси билан машҳур Cat компанияси ҳимояланган янги Cat S32 смартфонини тақдим этди. Гаджет кичик ҳажми билан ажралиб туради: экран диагонали 5,5 дюмни ташкил этади. Дисплей ҳатто нам қўллар ва қўлқоп тегишини сеза олади.

Гаджет IP68 стандартига мувофиқ сув ва чангдан ҳимояланган, корпус чидамлилиги эса MIL SPEC 810G ҳарбий стандартларига мос келади. Унчалик ҳам кучли бўлмаган процессори туфайли Cat S32 аккумуляторнинг бир қувват олишида камида 2 кунгача автономликни сақлай олади.

Қурилма 299 евродан сотилмоқда.

Realme X50 5G

  • Дисплей: IPS LCD, 6,57 дюйм, 2 400 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 765G.
  • Камера: асосий — 64 Mp (бош) + 12 Мп (телеобъектив) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли) + 2 Mp (алоҳида макрокамера); фронтал — 16 Mp (бош) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли).
  • Хотира: 6/8/12 GB тезкор, 129/256 GB ички.
  • Аккумулятор: 4 200 mA·s.
  • Тизим: Android 10.0 (ColorOS 7).

Realme’нинг чиройли кўринишдаги смартфони 5G’ни қўллаб-қувватлаши, катта ҳажмли оператив хотираси, Qualcomm’дан янги процессор ва 120Гц частота янгиланишли экрани билан мақтана олади.

Иккиланган фронтал камера дисплейнинг чап юқори бурчагидан жой олган. Лекин экран ости бармоқ изи сканери ҳисобга олинмаган. Бунинг ўрнига у ёқиш тугмачасига ўрнатилган. Тез қувват олишни таъминловчи VOOC Flash Charge 4.0 бор.

Қуйида Realme X50 5G нархлари:

  • 8/128 GB — 359 доллар;
  • 6/256 GB — 388 доллар;
  • 12/256 GB — 430 доллар.

Realme 5i

  • Дисплей: IPS LCD, 6,52 дюйм, 1 600 × 720 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 665.
  • Камера: асосий — 12 Mp (бош) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли) + 2 Mp (алоҳида макрокамера) + 2 Mp (чуқурлик датчиги); фронтал — 8 Mp.
  • Хотира: 3/4 GB тезкор, 32/64 GB ички.
  • Аккумулятор: 5 000 mA·s.
  • Тизим: Android 9.0 Pie (ColorOS 6).

У Realme 5’нинг нисбатан бюджет туридаги талқини. Ускуна ўртамиёна Snapdragon 665 процессори ва 3 ёки 4 GB оператив хотира, томчисимон кесимли HD+ дисплей ва 5 000 mA·s ҳажмли аккумулятор билан жиҳозланган.

Ҳамёнбоп смартфон ўзининг нақ 4та модулдан (нархига нисбатан ёмон эмас) ташкил топган камераси билан ажралиб туради. Realme 5i учун 160 АҚШ доллари талаб этилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top