17:15 / 07.03.2020
0
3242
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти йўналишида бешта лойиҳани ишга туширди 

ЕИ томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича танловлар ўтган йилнинг май-июнь ойида эълон қилинганди.

Фото: Delegation of the European Union to the Republic of Uzbekistan

Адлия вазирлиги, "Yuksalish" умуммиллий ҳаракати, шунингдек, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази кўмагида Ўзбекистонда Европа Иттифоқи томонидан инсон ҳуқуқлари ва демократияни илгари суриш, шунингдек, фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида янги лойиҳаларни амалга оширишга старт берувчи тадбир ташкил этилди. Тадбирда грант лойиҳалари вакиллари, давлат идоралари ичидан лойиҳалар бўйича шериклар, халқаро ташкилотлар, ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.  

ЕИ томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича танловлар ўтган йилнинг май-июнь ойида эълон қилинганди. Танлов натижасида бешта лойиҳа саралаб олинди:  

1. Инновациялар, технологиялар ва стратегиялар маркази (Ўзбекистон) томонидан амалга ошириладиган "Ўзбекистонда мустақил ўқитувчилар ассоциацияси имкониятларини кенгайтириш"; 

2. ACTED (Франция) ташкилоти томонидан амалга ошириладиган “Ўзбекистонда хотин-қизлар имкониятларини адвокациялаш, ҳимоялаш ва кенгайтириш воситасида аёллар ҳуқуқларини илгари суриш учун фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш”; 

3 "Yuksalish" умуммиллий ҳаракати (Ўзбекистон) томонидан амалга ошириладиган “Фуқаролик жамияти ва маҳаллий ҳукумат органлари ўртасидаги ҳамкорлик ва инновациялар воситасида шаффоф ва инклюзив бошқарув”; 

4. "ODB BRUSSELS" (Бельгия) амалга оширадиган "Инновацион Ўзбекистон"; 

5. "Умумий асосларни излаш" ташкилоти (Бельгия) томонидан амалга ошириладиган “Маҳаллий даражада қарорлар қабул қилишда ёшлар иштирокини илгари суриш”.

Тадбир давомида лойиҳа ижрочилари ва шериклари молиялаш ва контракт тузишга бўлган асосий талаблар, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш давомида коммуникацион фаолият ва жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш тўғрисида маълумот олдилар. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top