15:44 / 11.04.2020
15124
Фото учун энг яхши смартфон қайси экани маълум қилинди

Экспертлар мобил фотосуратлар олишдаги янги флагман смартфонни маълум қилишди.

Танишинг - Huawei P40 Pro. DxOMark лабораторияси мутахассислари айнан ушбу смартфонни мобил сураткашликдаги энг яхши қурилма сифатида эътироф этишди. Таъкидланишича, Huawei суратга олиш борасида рақобатчилари эриша олмаган натижага эришган. 

DxOMark экспертлари янги Huawei P40 Pro смартфонини синаб кўрар экан, фото сифатини 140 балл, видео сифатини 105 балл билан баҳолашган. Умумий ҳисоб 128ни ташкил этган. Бу рақамлар унинг яқин рақобатчилари Xiaomi Mi10 Pro ва Oppo Find X2 Pro смартфонларидан сезиларли устунлигини англатади. Улар ўртача 124 баллдан тўплай олган. 

DxOMark мутахассислари билдиришича, одатда янги маҳсулот бироз ўзгариш киритиш орқали олдингисига қараганда қўшимча бир балга эга бўлади. Бироқ, бу сафар барчаси бошқача бўлди, дейди экспертлар. Huawei P40 Pro сифатнинг янги меъёрини эълон қилгани боис, 4 баллик устунликка лойиқ кўрилди. 

Huawei P40 Pro Фото: DXOMARK lab

Huawei бундай натижага Leica билан ҳамкорликда такомиллаштирилган фотомодул эвазига эришди. У нафақат, 10 каррали гибрид ва 50 каррали рақамли зум билан мақтана олади, балки пиксел ўлчами ҳам 2,44 микрометрга кенгайтирилган. Бу эса, якуний суратда хираликларни йўқотиш имконини беради. 

Шу билан бирга, янги камера илғор сунъий ақл - Kirin 990 5G процессори билан узвийликда ажойиб натижага эриша олади. Масалан, P40 Pro смартфонида Gold Snap функцияси муваффақиятли ишга туширилган. Унинг воситасида камера автоматик равишда бир нечта кадр олади ва энг яхши чиққанларини ўзи танлайди, кейинчалик фойдаланувчи яхши чиққан суратлар ичидан ўзига ёққанини танлайди.

Бунга қўшимча равишда — AI Remove Passerby ёрдамида кадрга кутилмаганда қўшилиб қолган бегона шахсларни олиб ташлаш мумкин. AI Remove Reflection тартиби эса, ойнадаги акс тасвирларни йўқотади. 

Таъкидланишича, P40 Pro камераси смартфонда видео олувчиларга ҳам маъқул келади. Чунки, унда 40 мегапикселли кенгбурчакли кинообъектив, 12 мегапикселлик ўта сезгир телеобъектив ҳамда равшанлик чуқурлигини аниқлаш учун 3D-объектив ўрнатилган. 

Буларнинг барчаси Huawei P40 Pro ақлли телефонини шунчаки юқори сифатли камерага эга смартфонга айлантирмайди, аксинча уни профессионал фото-видеокамераларга тенглаштиради.

Top