09:27 / 18.07.2020
4807
Қабул–2020: Тест синовларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1,2 миллионга яқинлашди

2020 йил 17 июль ҳолатига республика бўйича жами 1 миллион 193 минг 169 нафар (жорий йилги битирувчилар — 482 011 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Шундан, таълим шакли бўйича:

  • кундузги — 673 450 нафар;
  • сиртқи — 493 296 нафар;
  • кечки — 26 423 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1. Тошкент шаҳри — 322 253 нафар;

2. Самарқанд вилояти — 113 237 нафар;

3. Фарғона вилояти — 93 698 нафар;

4. Aндижон вилояти — 89 762 нафар;

5. Қашқадарё вилояти — 78 851 нафар;

6. Сурхондарё вилояти — 73 648 нафар;

7. Қорақалпоғистон Республикаси — 66 295 нафар;

8. Наманган вилояти — 58 947 нафар;

9. Тошкент вилояти — 62 891 нафар;

10. Жиззах вилояти — 57 473 нафар;

11. Бухоро вилояти — 52 021 нафар;

12. Хоразм вилояти — 47 149 нафар;

13. Навоий вилояти — 37 550 нафар;

14. Сирдарё вилояти — 34 098 нафар.

Тиллар кесимида:

  • ўзбек тилида — 1 046 442 нафар (87,8 фоиз)
  • рус тилида — 109 554 нафар (9,2 фоиз)
  • қорақалпоқ тилида — 34 629 нафар (2,8 фоиз)
  • бошқа тилларда — 2 544 (0,2 фоиз).

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

·       Самарқанд давлат университети — 61 587 нафар

·       Aндижон давлат университети — 49 008 нафар;

·       Қарши давлат университети — 46 957 нафар;

·       Наманган давлат университети — 42 916 нафар;

·       Тошкент давлат педагогика университети — 42 426 нафар.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Мавзу
Абитуриент-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top