15:25 / 17.09.2020
4688
Sony ноябрда PlayStation 5 сотувга чиқишини эълон қилди

Blu-Ray дискларини ўқийдиган қурилма билан жиҳозланган PlayStation 5 нархи 500 доллар атрофида бўлади. Ўлчами ундан кичикроқ ва қурилма билан жиҳозланмаганининг нархи эса 400 долларга яқин бўлиши маълум қилинди.

Фото: PlayStation

Sony компанияси ноябрь ойида PlayStation 5 ўйин қурилмасини сотувга чиқаришини эълон қилди.

 Blu-Ray дискларини ўқийдиган қурилма билан жиҳозланган PlayStation 5 нархи 500 доллар атрофида бўлади. Ўлчами ундан кичикроқ ва қурилма билан жиҳозланмаганининг нархи эса 400 долларга яқин бўлиши маълум қилинди.

 Ўйин қурилмаси 12 ноябрда АҚШ, Канада, Япония, Мексика, Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Кореяда сотувга чиқади. Бир ҳафтадан сўнг эса бутун дунё бозорларига чиқарилади.

PlayStation 5 шу йилнинг июнида тақдим этилганди. Компания унга янги геймпад, янги HD-камера, қулоқчинлар ва масофадан бошқарув пультини ишлаб чиққан.

Ўтган ҳафтада Microsoft корпорацияси Xbox Series X ва  Xbox Series S ўйин қурилмаларининг сотувга чиқиш муддатини эълон қилганди. Ҳар икки модель 10 ноябрда мос равишда 499 ва 299 доллар нарх билан сотувга чиқади.

Top