08:29 / 12.10.2020
4849
Seoul Mun – нуфузли халқаро танловда 2019-20 йиллар Ўзбекистондаги энг яхши дам олиш меъморлиги лойиҳаси деб топилди

Dream City Development компанияси Seoul Mun янги лойиҳасининг биринчи муваффақияти ҳақида ҳикоя қилади. Бир йил ичида савдо объектлари қурилиши соҳасида бирданига икки нуфузли мукофотга сазовор бўлди. Seoul Mun концептуал савдо-дам олиш маркази 40.000 м² майдонда бизнес ривожлантириш учун турли форматдаги жойларга эга.

Уч даражали савдо иншооти Сеул кўчасида Бўрижар канали бўйлаб жойлашади. Ҳар бир жойда панорамали витрина ойналар ва алоҳида кириш жойлари лойиҳаланган. Seoul Mun савдо кўчмас мулкининг янги форматидир. У ўзида корейс маданияти элементларини жам қилиб, меъморлигида ҳам такрорланмас кўриниш, индивидуал ёндашув мавжуд.

Шунингдек, пойтахт сув бўйида қулай жойлашуви билан алоҳида ажралиб туради. Соҳилнинг бетакрор манзараси, сувга яқинлиги, савдо жойлари бўйлаб 3 километрлик сайр йўлаклари, функционал жамоат жойлари ва кўкаламзорлаштирилган майдон ҳамда ҳар бир квадрат метр пухта лойиҳаланганлиги Seoul Mun'ни пойтахтнинг машҳур ва одамлар энг кўп ташриф буюрадиган масканларидан бирига айланишига сабаб бўлади.

Seoul Mun лойиҳаси нуфузли The Asia Pacific Property Awards танловида қатнашиб, юксак эътирофга сазовор бўлди. Лойиҳа «Энг яхши дам олиш меъморлиги – 2019-20» номинациясида ғолиб деб топилди. Property Awards халқаро мукофоти – бу бутун жаҳон сифат ва ўзига хослик белгиси ҳисобланиб, дунё бўйлаб турар жой ва тижорат кўчмас мулки соҳасида энг муҳим мукофотлардан саналади. Танловнинг мустақил ҳакамлари баҳолаш жараёнида инновацион ғоялар, лойиҳа сифати, дизайн ва меъморлиги, шунингдек кўчмас мулкнинг ўзига хослигига эътибор қаратадилар. Шу йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиё CRE Tashkent 2020 форуми доирасида CRE Awards мукофотининг махсус номинацияси «Йил концепцияси» бўйича ғолиб бўлди.

Ҳар йили ўтказиладиган CRE Awards (Commercial Real Awards Awards) 2003 йилда ташкил этилган ва шу вақтдан бери кўчмас мулк соҳасидаги энг муҳим ва нуфузли тадбирлардан бири ҳисобланади. Мазкур мукофот ғолиблари – ўз йўналишида замонавий кўчмас мулк талабларига жавоб берадиган энг муносиб намоёндалардир.

Бундай тадбирларда қатнашиш ва ғолиб бўлиш компания томонидан лойиҳани янада ривожлантиришга, унинг ички ва халқаро бозорларда тан олинишига сабаб бўладиган энг муҳим ютуқлардан бири сифатида қаралади.  

Лойиҳа сотувининг бошланиши шуни кўрсатдики, умумий савдо майдонларига талаб катта ҳамда ўсиш тенденциясига эга. Тижорат кўчмас мулки соҳасидаги дунё экспертлари Knight Frank ва Cushman & Wakefield томонидан ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилган маркетинг маълумотлари ҳам бундан далолат беради. Сиз ҳозироқ юқори сифатли ўзгача кўчмас мулк эгасига айланишингиз мумкин. Иншоот фойдаланишга топширилгунига қадар лойиҳанинг капиталлашуви 25-30 фоизга етади.

Seoul Mun соҳил бўйи лойиҳаси энг яхши савдо ва дам олиш кўчмас мулки лойиҳаси сифатида тан олинди.

Seoul Mun The Asia Pacific Property Awards 2019-2020 халқаро танлови ва CRE Awards Tashkent 2020 мукофоти ғолибига айланди.

Қўшимча маълумотларни seoulmun.uz сайтига ташриф буюриб сўров қолдириб ёки қуйидаги телефон рақамларидан олишингиз мумкин: +99871-202-22-22

Сотув офиси дам олиш кунларисиз 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: www.seoulmun.uz

Telegram: www.t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top