Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, бу Тошкент тумани автомобиль йўлларида олиб борилаётган реконструкция ишлари сабабли амалга оширилди.
Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ҳамда М.Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 автомобиль йўллари орқали 4К-708а автомобиль йўли орқали ташкил этилади.
“Ҳурматли фуқаролар! ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб-интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшинг”, - дейилади маълумотда.











