17:38 / 15.01.2021
5566
Штаб: 25 декабрдан шу кунгача хориждан келган 62 кишида коронавирус аниқланган

2020 йил 25 декабрь – 2021 йил 14 январь оралиғида Ўзбекистонга кириб келган фуқароларнинг 62 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланди, деб маълум қилди Коронавирусга қарши кураш штаби.

Штаб аъзоси Ботир Қурбоновнинг сўзларига кўра, ушбу даврда давлат чегара пунктлари орқали жами 109 179 киши кириб келган, уларнинг 79 478 нафарида (72,8%) коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш мақсадида экспресс тест ўтказилган ва текширув натижаларига кўра, 62 нафарида (0,08%) коронавирус инфекцияси аниқланган.

Мусбат натижа аниқланган фуқаролар ҳудудий коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган махсус муассасаларга жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга кириб келганлардан ўз ҳисобидан экспресс тест топшириш тартиби 25 декабрдан кучга кирган эди.

Аввалроқ Тошкент аэропортида экспресс тест ўтказиш билан собиқ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовга алоқадор ташкилот шуғулланаётгани хабар қилинганди.

Top