14:45 / 07.05.2021
8451
Ўзбекистонда йилнинг биринчи чорагида қанча қурилиш материаллари ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Январ-март ойларида 5,4 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга ўсишни намоён қилди.

Биринчи чоракда 5,2 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга ўсишни намоён қилди. Бу ҳақда «Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси матбуот хизмати хабар қилди.

2021 йилнинг 1-чорагида Республикада Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) миқдори амалдаги нархларда 128,6 трлн сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 103 фоизга ўсиш қайд этилган. Жорий йилнинг 1-чорагида 91,5 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 103,8 фоиз ўсишни ташкил этган.

Шунингдек, ЯИМнинг 90,8 фоизини (116,8 трлн сўм) тармоқларда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳамда 9,2 фоизини (11,8 трлн сўм) соф солиқлар ташкил этган. Жорий йилнинг ўтган 1-чорагида 19,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 5 фоизга ўсган.

2021 йилнинг 1-чорагида қурилиш материаллари соҳасида жами 5,4 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўсиш 10 фоизни ташкил этди.

Жумладан, ўтган ҳисобот даврида 2 млн 880,4 минг тонна цемент (2020 йилга нисбатан 124,6 фоиз), 4,3 млн кв.м қурилиш ойнаси (72,7 фоиз), 14,3 млн кв м гипсокартон (100,7 фоиз), 7,3 млн кв м керамик плитка (2,1 баравар), 490 минг ўрам обой (121,8 фоиз) каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, пардозбоп керамик плитка, сантехкерамика маҳсулотлари, керамогранит, базалт арматураси, обой (гулқоғоз) ўзлаштириш йўлга қўйилди.

Давлат статистика қўмитаси жорий биринчи чоракда давлат мулкчилик шаклларида 0,9 трлн сўмлик, хусусий мулкчиликда эса 18,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилганини хабар қилди.

Aввалроқ, қурилиш ташкилотларининг онлайн рейтинги ишга туширилгани маълум қилинганди. Унга кўра, қурилиш ташкилотларининг рейтинги билан reyting.mc.uz сайти орқали танишиш мумкин бўлди.

Top