Шифокорлар аёлга тўлиқ ташхис қўймагани сабабли туғруқ жараёни оғир ўтган. Бемор операция қилиниб, бачадони олиб ташланган.

Хулосага кўра, аёл ички қон кетишидан вафот этган. Туғруқдан олдин қон заҳираси тайёрланмаган. Мутахассислар жалб қилинмаган. Шифокорлар ишига совуққонлик билан ёндашган.

Шифокорларга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Улар 1 йил тиббиёт соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.