ОФК календарига мувофиқ, 8-16-ноябрь кунлари Осиёда миллий жамоалар учун ФИФA кунлари бўлиб ўтади.
ЎФА хабарига биноан, Ўзбекистон миллий жамоаси ушбу муддат мобайнида дастлаб Тошкентда, кейинчалик эса Грузия пойтахти Тбилисида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
«Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Грузия миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳс 15 ноябрь куни соат 19:00да Тбилиси шаҳридаги «Борис Паичадзе» стадионида бўлиб ўтади», - дейилади ЎФА хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари октябрь ойида Иорданияда ўтган йиғин доирасидаги ўртоқлик учрашувларида дастлаб Малайзияни 5:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Иорданияга 0:3 ҳисобида ютқазганди.











