Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кун ичида 1390 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 бемор вафот этгани, яна пневмония ҳолатлари қайд этилаётгани ҳақида хабар берди.

Фото: Kun.uz
«2022 йил 21 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 212289 (+1390) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Ўзбекистонда кетма-кет тўртинчи кун кунлик ўсиш бўйича рекордлар янгиланмоқда, бундан аввалги энг юқори кўрсаткич бир кун олдин қайд этилган, кунлик ҳолатлар 1321тани ташкил этганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 57 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 41 нафари Андижон вилоятида,
- 59 нафари Бухоро вилоятида,
- 53 нафари Жиззах вилоятида,
- 26 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 22 нафари Навоий вилоятида,
- 45 нафари Наманган вилоятида,
- 39 нафари Самарқанд вилоятида,
- 19 нафари Сирдарё вилоятида,
- 77 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 142 нафари Фарғона вилоятида,
- 51 нафари Хоразм вилоятида,
- 183 нафари Тошкент вилоятида,
- 576 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 16 нафар,
- Бухоро вилоятида 60 нафар,
- Жиззах вилоятида 14 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
- Наманган вилоятида 19 нафар,
- Самарқанд вилоятида 20 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 66 нафар,
- Фарғона вилоятида 15 нафар,
- Тошкент вилоятида 77 нафар,
- Тошкент шаҳрида 132 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 202149 (+437) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморлардан яна 4 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касаллик қурбонлари сони 1536 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, кеча 289 нафар кишида пневмония аниқланди.