17:40 / 03.03.2022
119884
UzAuto Motors нархларни оширди

Автомобилларнинг янги нархлари эълон қилинди. Автосалонлар 3 мартдан бошлаб янги (ошган) нархларда шартнома беришни бошлаган.

UzAuto Motors оммабоп автомобиллар учун шартномаларни янгилаганини маълум қилди. Нархлар турли машиналар кесимида 10-12 фоиз атрофида ошган.

Хусусан, Nexia, Spark, Damas ва Cobalt автомобиллари нархи 10 фоизга, Gentra нархи эса 12 фоизга қимматлашди. Spark, Nexia ва Cobalt'нинг нисбатан арзонроқ механик узатмали комплектацияси ҳамон сотувда йўқ.

  • Damas — 86 110 000 сўм
  • Spark 4-позиция — 104 095 000 сўм
  • Nexia-3 AT/plus — 119 921 000 сўм
  • Cobalt AT/plus — 125 795 000 сўм
  • Gentra 1-позиция — 128 284 000 сўм
  • Gentra 3-позиция — 153 506 000 сўм
  • Tracker — 255 200 000 сўм
  • Tracker Redline — 264 000 000 сўм
  • Malibu 2 — 405 900 000 сўм
  • Traverse 2022 бошланғич комплектация — 469 211 034 сўмдан
  • Traverse 2022 Premier — 647 600 000 сўм
  • Tahoe 2022 бошланғич комплектация — 597 687 427 сўмдан
  • Tahoe 2022 RST — 947 499 99 сўм

Шунингдек, 3 мартдан бошлаб Chevrolet Lacetti, Cobalt, Nexia вa Spark автомобиллари учун шартномалар қайта тикланиши маълум қилинди.

Компаниянинг маълум қилишича, нархлар «бозор таҳлили натижаларига кўра, шунингдек, хомашё таннархининг ошиши, коммунал хизматлар учун тарифлар, миллий валютанинг қадрсизланиши ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда» оширилган.

Top