Президентнинг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Фармон лойиҳаси билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилмоқда.
Ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларни ушбу мукофот билан тақдирлаб бориш йўлга қўйилмоқда.
Зулфия мукофоти талабгорларни танлаш бўйича эксперт гуруҳига бериладиган тўловлар ва бошқа ташкилий масалалар билан боғлиқ сарф-харажатлар учун аниқ молиявий манба белгиланмагани сабабли Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар давлат мақсадли жамғармаси”га давлат бюджетидан тегишли маблағлар ажратилиши тўғрисидаги вазифа киритилмоқда.
Фармон лойиҳаси билан унинг ижросини назорат қилиш бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси зиммасига юклатилмоқда.










