Беҳзод Ҳамроев Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди. Ўзбекистон президентининг бу борадаги тегишли фармони қабул қилинди.

Шу муносабат билан Беҳзод Ҳамроев Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Беҳзод Ҳамроев 1983 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2006 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратурасини, 2016 йили Япониянинг сиёсий фанлар миллий институтини тамомлаган. Эконометрика ва статистика магистри даражасига эга.

Меҳнат фаолиятини Иқтисодиёт вазирлигида бошлаган. У 2008 йилдан буён Марказий банк тизимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Январ охирларида Статистика агентлигини салкам 8 йил бошқарган Баҳодир Бегалов лавозимидан озод этилгани тўғрисида хабар берилганди. 56 ёшли Баҳодир Бегалов статистика идорасини 2017 йил май ойидан буён бошқариб келаётган эди. У 2012–2016 йилларда Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.