Таҳлилда мамлакатлар сувости флотлари сувости кемаларининг умумий сони бўйича баҳоланган. Бунда уларнинг тури, ёши, ҳаракатлантирувчи қурилмаси ёки жанговар имкониятлари ҳисобга олинмаган.
АҚШ ва Россия биринчи ўринда
Global Firepower 2026 рейтингига кўра, АҚШ ва Россия ҳар бири 66 тадан сувости кемаси билан биринчи ўринни бўлишиб турибди.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари таркиби фақат атом сувости кемаларидан ташкил топган. Улар орасида Virginia туркумидаги кўп мақсадли субмариналар, Ohio синфидаги стратегик ракета ташувчилар ҳамда қанотли ракеталар билан жиҳозланган вариантлар мавжуд. Мутахассислар Virginia Block V кемаларини дунёдаги энг замонавий кўп мақсадли атом сувости кемаларидан бири сифатида баҳолайди.
Россия флоти эса «Борей» лойиҳасидаги стратегик атом сувости кемалари, «Ясень» лойиҳасидаги кўп мақсадли субмариналар ҳамда модернизация қилинган совет даври кемаларидан ташкил топган.
Хитой энг тез ривожланаётган мамлакатга айланди
Рейтингда учинчи ўринни 61 та сувости кемаси билан Хитой эгаллаган. Бироқ таҳлилчиларнинг таъкидлашича, айнан Хитой мазкур соҳада энг юқори ўсиш суръатларини намоён этмоқда.
Сўнгги беш йил ичида мамлакат 24 та янги сувости кемасини флот таркибига қабул қилди. Бу кўрсаткич шу даврда АҚШ ва Россия қурган янги субмариналар сонидан ҳам кўп.
Хитой ҳарбий-денгиз кучлари таркибида Type 093, Type 093A, вертикал учириш қурилмаларига эга Type 093B ҳамда Jin синфидаги стратегик атом сувости кемалари хизмат қилмоқда. Кўпчилик таҳлилчиларга кўра, ҳозирги пайтда Хитой дунёда сувости кемаларини энг тез қуриш имкониятига эга давлат ҳисобланади.
Кейинги ўринларда Эрон ва КХДР
Тўртинчи ўринни Эрон 25 та сувости кемаси билан эгаллаган. Мамлакат асосан дизел-электр сувости кемалари ҳамда Форс кўрфази ва Ҳўрмуз бўғозида ҳаракат қилишга мўлжалланган кичик ҳажмли субмариналарга таянади.
Бешинчи ўринда 24 та сувости кемасига эга Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) жойлашган. Унинг флотидаги кемаларнинг аксарияти эски бўлса-да, мамлакат ўзининг илк атом сувости кемасини яратиш устида иш олиб бораётгани таъкидланади.
Дунёда энг кўп сувости кемасига эга давлатлар маълум бўлди
09:18 / 21.07.202618 0444 мин
2026 йилда сувости флотлари бўйича тузилган жаҳон рейтингида АҚШ ва Россия биринчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, Хитой сўнгги йилларда сувости кемаларини қуриш суръати бўйича барча давлатларни ортда қолдириб, ушбу соҳада энг жадал ривожланаётган мамлакат сифатида қайд этилди.















