Ижтимоий тармоқларда йўналиш ҳали ишга тушмагани ҳақидаги хабарлар юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК расмий баёнот берди.
Корхонага кўра, 2025 йил 1 ноябр куни тонгдан бошлаб «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши тўлиқ ишга туширилган ва йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Маршрутда 12 та поезд жойланган бўлиб, ҳаракат оралиқлари 7 дақиқа этиб белгиланган.
Метрополитен маъмурияти ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ахборот тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишга чақирди.











