Янги йилнинг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон ҳаётида турли воқеа-ҳодисалар бўлиб ўтди. Уларнинг энг саралари ҳафталик дайжестда.

Лавозимий ўзгаришлар

Фото: Flickr

Ўзбекистоннинг айрим вазирлик ва давлат ташкилотларида лавозимий ўзгаришлар амалга оширилди.

ИИВ раҳбари ўзгарди.
Фавқулодда вазиятлар вазири бошқа лавозимга тайинланди.
ИИВнинг янги раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди.
Тошкентнинг Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди.
«Нуроний» жамғармасининг янги раҳбари ўз фаолиятини бошлади.
«Маҳалла» фондига янги раҳбар тайинланди.
Давлат маслаҳатчисига янги биринчи ўринбосар тайинланди.

Аҳолига бўлган енгилликлар

Фото: Kun.uz

Одамлар ҳаётини янада енгиллаштириш мақсадида ўтган ҳафтада турли ўзгаришлар содир бўлди. Буларга турли ташкилот раҳбарларининг виртуал қабулхонаси ишга тушгани, турли йўналишдаги йўлларнинг очилгани ва бошқа ишларни мисол келтириш мумкин.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг виртуал қабулхонаси ишга тушди.
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва юбориш янги хизмати ишга тушди.
Ўзбекистонда олиб қочилган автомобиль компьютердан туриб тўхтатилади.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси виртуал қабулхонаси ишга тушди.
Наманганда 100 га яқин кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
Наманган вилояти ҳокимининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди.
Қамоқхонага савол бериш мумкин бўлди.
Автобус йўналишлари метрополитен линияси билан такрорланмайди.
Ўзбекистонда янги йилда бензин нархи ўзгармади.
Академикларнинг ойлик гонорарлари оширилади.
БМТ Орол денгизи ҳавзасидаги ҳалокат оқибатларини юмшатишда Ўзбекистонга ёрдам беради.
Қорақалпоғистонда 240 оилага йигирма беш донадан жўжа тарқатилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг виртуал қабулхонаси ишга тушди.
Тошкентда янги кўнгилочар боғ пайдо бўлади.
Суд департаменти директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди.
“Қарши–Деҳқонобод” темир йўл участкасининг 90 километри электрлаштирилди.
Февраль ойида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи йўл очилади.
Ислом Каримов Фонди иқтидорли ёшларни чет элга ўқишга жўнатади.

Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Фото: ЎзА

Ўзбекистондаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди, айрим соҳаларда эса янги қонун ва тартиб-қоидалар жорий этилди.

Тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари доирасида қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Бизнесни режасиз текширишнинг барча турлари бекор қилинди.
Кўчмас мулк ижарасининг минимал ставкаси белгиланди.
Автотранспорт ижарасининг минимал ставкалари белгиланди.
Тамаки маҳсулотларига янги акциз солиқлари белгиланди.
Мобил операторлар ҳар бир абонент учун 2000 сўмдан тўлайдиган бўлди.
Спиртли ичимликларнинг акциз солиқлари оширилди.
Ҳомиладорлик ва туғруқлар бўйича нафақалар тўлаш тартиби ўзгартирилди.
Ўқитувчиларнинг ҳафталик ўқув юкламалари оширилди.
2017 йилда фарзандингизнинг боғчага қатнаши қанчага тушади?
Бир неча йирик компаниялар кўпгина солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилди.
2017 йилда айрим солиқ ставкаларини сақлаб қолинди.
Тўқимачилик саноатига солиқ ва божхона имтиёзлари берилди.
Молия вазири ва вазирликнинг ваколатлари кенгайтирилди.
Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг чекланган улгуржи, чакана ва бериш нархлари тасдиқланди.

Ва бошқа хабарлар

Фото: Prokuratura.uz

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан мактуб йўллади.
Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашди.
2017 йилнинг 7 январида прокуратура ходимлари билан бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев етарлича назорат ўрнатилмаган соҳалар ҳақида сўз юритди.
Каримов ва Мирзиёев 2016 йилнинг энг муҳим шахслари рўйхатидан жой олди.