Маълум қилинишича, бир марталик моддий ёрдам Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган қуйидаги тоифадаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тўлаб берилади:

Ногиронлар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома) тақдим этилган тақдирда;

Қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бўлган ҳамда ҳомиласи 7 ойликдан ошган аёллар – зарур тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, тиббиёт муассасидан маълумотнома) тақдим этгилган ҳолда;

Covid-19 ташхиси қўйилган шахслар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат асосида;

Россиядаги ОТМларнинг кундузги бўлимларида таҳсил олаётган талабалар – ўқиш жойидан тегишли маълумотнома асносида.

Мазкур ёрдам Россияда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (12 130 рубль) келиб чиққан ҳолда бир марталик пул маблағини тўлаб бериш шаклида амалга оширилади.

Молиявий ёрдамни олиш учун элчихона томонидан махсус ишга туширилган ўзбек ва рус тилларидаги «мехр.рф» портали орқали мурожаат юбориш лозим.  

Россияда юристлик фаолиятини олиб бораётган мутахассис Ботиржон Шермуҳаммад ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ушбу ёрдамни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берди.

Молиявий ёрдамни олиш истагида бўлганларга ушбу видеони кўришни тавсия этамиз.