20:27 / 14.10.2016
12873

Кечки дайжест: 14 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 14 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги баҳсли ҳудудларни ўрганди


Фото: Sputnik

 

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2016 йилнинг 5-14 октябр кунлари Андижон ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари учрашувлари бўлиб ўтди.

>>> Батафсил.

Андижон шаҳрида муҳташам “Ўзбегим” савдо ва хизмат кўрсатиш маркази иш бошлади

Бугун Андижон шаҳрида замонавий кўринишдаги  “Ўзбегим” савдо марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга жамоатчилик ва аҳоли вакиллари ташриф буюрдилар.

>>> Батафсил.

Асад Сурия инқирозини ҳал этиш йўлини маълум қилди


Фото: RIA

Сурия президенти Башар Асаднинг баёнот беришича, Сурия инқирозига барҳам бериш учун тўғри келган одам билан эмас, балки ер юзидаги террорчиларга қарши кураша оладиган ва таъсирли сиёсий кучлар билан музокаралар олиб бориш лозим.

>>> Батафсил.

Британияликлар орасида Ирландия паспортига эга бўлишни хоҳловчилар сони икки баробар ортди

Буюк Британия фуқаролари орасида Ирландия паспортини олиш учун келиб тушган аризалар сони Brexit қароридан кейин уч ой ичида икки баробарга кўпайди. >>> Батафсил.

Обама Путинни «КГБнинг собиқ раҳбари» деб атади


Фото: AP

АҚШ президенти Барак Обама, республикачиларни танқид қилиш чоғида Россия президенти Владимир Путиннинг аввалги лавозими борасида хато қилди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

>>>  Батафсил.

Путин Суриядаги ҳаво кучларини қайта жойлаштиришга рухсат берди


Фото: russian.rt.com

Россия президенти Владимир Путин Россия Қуролли кучлари авиация гуруҳини бошқа жойга кўчириш бўйича Сурия ҳукумати билан имзоланган келишувни ратификация қилиш тўғрисидагиқонунни имзолади.

>>>  Батафсил.

Таиландда қиролнинг ўлимидан кейинги вазият қандай?


Фото: AP

13 октябрь, пайшанба куни Таиланд қироли Пхумипон Адульядет ҳаётдан кўз юмди, у 1946 йилдан буён мамлакатни бошқариб келган.

>>> Батафсил.

Анталияга денгиздан туриб ракета зарбаси берилди


Фото: CNN Turk

Туркиянинг Анталия ва Кемер шаҳарлари ўртасидаги трассага ракета зарбаси берилди. Снаряд балиқ маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконга келиб тушган. >>> Батафсил.

Хитойлик аёл фолловерлари сонини кўпайтириш мақсадида ўз автомобилини ёқиб юборди


Фото: Youtube/CCTV News


Хитойнинг Далянь (Ляонин провинцияси) шаҳрида истиқомат қилувчи аёл кўпчиликнинг эътиборини жалб қилиш мақсадида жонли эфирда ўз автомобилига ўт қўйди.

>>> Батафсил.

Москвада биринчи қор ёғди


Суратлар манбаси: Instagram.com

Россия пойтахти Москва шаҳрида биринчи қор ёғди, деб хабар қилмоқда «Газета.Ru».

>>> батафсил.

Швецияда 3 ғилдиракли электромобиль ишлаб чиқарилади


Фото: motor.ru

Швециянинг Uniti стартапи уч ғилдиракли Ingenious EV электрокарини ишлаб чиқиши учун 800 минг доллар тўплашга муваффақ бўлди.

>>>  Батафсил.

Google мобиль қурилмаларда бошқа натижаларни тақдим этади


Фото: Kun.uz

Google қидирув хизмати бир неча ойдан бери мобиль қурилмалар орқали қидирилаётган сўровлар бўйича алоҳида саҳифаларни тақдим этиш устида ишламоқда.

>>> Батафсил.

АПЛда сентябрь ойининг энг яхшилари тақдирланди

Англия премьер-лигасида одатга кўра ўтган ойнинг энг яхшилари тақдирланди. «Ливерпуль» жамоасининг 2 вакили, бош мураббий Юрген Клопп энг яхши мураббий сифатида, жамоа сардори Жордан Ҳендерсон эса энг чиройли гол муаллифи сифатида мукофотланди, шунингдек, Адам Лаллана ойнинг энг яхши футболчисига номзодлар қаторидан жой олди.

>>> Батафсил.

ФИФА голни нишонлашдаги қўрқинчли ҳаракат юзасидан текширув ўтказади

ФИФА ЖЧ-2018 саралаши доирасида Кот-д’Ивуар - Мали (3:1) учрашувида мезбонлар ҳимоячиси Серж Орьенинг ҳаракатларини текширади.

>>> Батафсил.

Top