Кечки дайжест: 31 октябрнинг энг муҳим хабарлари
Якунланиб бораётган 31 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Бишкекка отланган Ўзбекистон делегациясига Рустам Азимов бошчилик қилади
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация 2016-йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Ўзбекистонлик олим Озарбойжон Фанлар академияси фахрий доктори бўлди
25 октябрь куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўзбекистонлик тарихчи олим Шуҳрат Барлоснинг “Туркестан и Южный Кавказ в XIX-XX веках. Дашнаки от Ферганы до Карабаха” ҳамда “Карабах: война идей” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
GM Uzbekistan ва «Ўзавтосаноат» мижозларнинг саволлари билан шуғулланувчи ишчи гуруҳлар ташкил қилди
«Ўзавтосаноат» АК тизими корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди. Компаниянинг расмий сайтида маълум қилинишича, бундан мақсад Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш масалаларига боғлиқ бўлган фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўзгарди
Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан Эркабай Таджиев Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди.
Москва хиёбонларидан бири Ўзбекистон биринчи Президенти шарафига номланади
Ўзбекистоннинг Москва шаҳри марказидаги консуллиги ва меҳмонхонаси яқинида барпо этилган хиёбонга Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилади.
Американинг USS Carney эсминеци Қора денгизни тарк этди
АҚШ ҲДК USS Carney эсминеци Қора денгизда атиги олти кун бўлгач, зудлик билан Босфор бўғози орқали ортга қайтган, дейилади кемаларнинг бўғоз орқали ҳаракатини кузатиб борувчи турк порталининг Twitter саҳифасида.
Қирғизистонда ўтадиган ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгаши олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Қирғизистон ички ишлар органларининг шахсий таркиби 31 октябрдан кучайтирилган режимда иш бошлади.
Италияда зилзилалар давом этмоқда
31 октябрга ўтар кечаси Италиянинг марказий қисмида яна 3 марта ер силкиниши рўй берди.
Эмомали Раҳмон: Тожикистон қардош Ўзбекистон билан яхши қўшничилик алоқаларини тикламоқда
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг баёнот беришича, республика қардош Ўзбекистон билан яхши қўшничилик алоқаларини йўлга қўймоқда.
Ливан парламенти давлат раҳбарини сайлади
Ливан парламенти давлат раҳбари лавозимига генерал Мишель Аунни сайлади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
Трампнинг ҳарбий режалари маълум қилинди
АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трампнинг маслаҳатчилари агар номзод сайловда ғалаба қозонгудек бўлса, у мамлакат мудофаасидаги муаммоларни қандай ҳал этишини сўзлаб беришди.
Ироқ ҳарбийлари Мўсулнинг шарқий қисмига кирди
Ироқ ҳарбийлари Мўсул шаҳрининг шарқий қисмида жойлашган Ал-Карама туманига етиб борди.
Тошкентда “Газель” ва Mercedes иштирокида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди
28 октябрь эрта тонгда Тошкент шаҳри кўчаларидан бирида йирик автоҳалокат содир бўлди. «Самарқанд Дарвоза» савдо кўнгилочар мажмуаси яқинида юз берган бахтсиз ҳодисада қурбонлар бўлган.
Олимлар миллионлаб мутант-чивинларни табиатга қўйиб юборишмоқчи
Бразилиялик олимлар ҳар ҳафтада бир неча миллион генетик жиҳатдан ўзгартирилган чивинни табиатга қўйиб юборишмоқчи.
450 нафар эвараси бор 130 яшар аёл узоқ умр кўриш сирини очди
Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида истиқомат қилувчи Шахи Тайюрак момонинг ҳозирда 450 нафар эвараси бор. Унинг 7 нафар фарзанди бўлиб, катта ўғли 96 ёшда. Онахоннинг аниқ ёши маълум эмас.
Samsung смартфонларида янги муаммо чиқди
Samsung компаниясининг Galaxy S7 ва S7 Edge ҳамда Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонлари эгаларида муаммо чиқди.
ЎФФ Виталий Денисов билан тушунтириш ишлари олиб бормоқда
Ўзбекистон терма жамоаси Виталий Денисов билан боғлиқ ҳолатни синчковлик билан кузатиб бормоқда ва футболчининг твиттер орқали ёзган фикри ОАВда кенг муҳокама қилинаётганидан хавотирда эканини билдиради.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024