Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Американинг USS Carney эсминеци Қора денгизни тарк этди
09:33 / 31.10.2016
4819
© AFP 2016/ U.S. Navy/ Felix Garza

АҚШ ҲДК USS Carney эсминеци Қора денгизда атиги олти кун бўлгач, зудлик билан Босфор бўғози орқали ортга қайтган, дейилади кемаларнинг бўғоз орқали ҳаракатини кузатув борувчи турк порталининг Twitter саҳифасида

Монтрё конвенциясига мувофиқ, Қора денгиз давлатларига тегишли бўлмаган кемалар Қора денгизда 21 кундан ортиқ тура олмайди. 

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 6-оператив флотига тегишли USS Carney эсминеци 24 октябрда Қора денгизга кирган эди. У Руминиянинг Констанца портига кирган, шундан сўнг Босфор жанубига йўл олган. 

USS Carney Aegis ("Ижис") кўпфункцияли жанговар ахборот-бошқарув тизими билан жиҳозланган. Эсминец баллистик ракеталарни уриб тушириб, қанотли ракеталар билан зарба бера олади. 
 


Улашинг
Top