20:37 / 01.12.2016
16614

Кечки дайжест: 1 декабрнинг энг муҳим хабарлари

Фото: Kun.uz

Якунланиб бораётган 1 декабрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Янги президентга янги қароргоҳ барпо этилиши мумкин

Фото: ТАСС

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов учун хотира музейи Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи ҳудудида барпо этилади.

>> Батафсил

 

Ўзбекистоннинг янги бош вазири ЎзЛиДеП партиясидан бўлади

Фото: UzLiDep.uz

Парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси президент тасдиқлаши учун бош вазирликка номзодини кўрсатади.

>> Батафсил

 

Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига таъзия билдирди

Фото: UzDaily.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Бразилия Федератив Республикаси Президенти Мишел Мигел Элиас Темерга Колумбияда Бразилия йўловчи самолётининг ҳалокатга учраши ва натижада кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этди.

>> Батафсил

 

Ижтимоий тармоқларда "Йўқолсин тўсиқ!" номли петиция пайдо бўлди

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри ҳайдовчилари Ўзбекистон ҳукумати раҳбариятидан пойтахт кўчаларидаги ҳаракатланиш қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида янги петицияни эълон қилишди. 

>> Батафсил

 

Остонада ўзбек-қозоқ савдо уйи очилди

«Ўзагроэкспорт» АЖ Қозоғистон Республикасидаги шериклари билан ҳамкорликда Остонада  «Центрально-Азиатский Торговый дом»  масъулияти чекланган ширкатини очди.

>> Батафсил

 

Қирғизистон Ўзбекистонга Қамбар ота ГЭСини қуришни таклиф қилмоқчи

Фото: © Sputnik

Қирғизистон Ўзбекистонга Қамбар ота ГЭС-1 қуриш таклифини бермоқчи.

>> Батафсил

 

Путин ва Эрдўған Туркиянинг Сурия бўйича позициясини муҳокама қилишди

Фото: © РИА "Новости"

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди.

>> Батафсил

 

Атамбаев Россия ҳарбий базаси Қирғизистон ҳудудидан “кетиши лозимлиги”ни маълум қилди

Фото: akipress

Россия Қирғизистоннинг стратегик шериги бўлиб қолади, бироқ республика ҳарбий соҳада ўзининг кучига таяниши лозим, деб маълум қилди мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида.

>> Батафсил

 

Эрдўған Путинга Сурия бўйича баёноти юзасидан изоҳ берди

Фото: © РИА Новости

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилдики, Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған чоршанба куни Анкаранинг Сурия масаласи бўйича баёнотини муҳокама қилди.

>> Батафсил

 

Трамп Қозоғистон президенти билан музокаралар ўтказди

Фото: AP

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Покистон бош вазири Наваз Шариф билан телефон орқали суҳбатлашди.

>> Батафсил

 

Атамбаевдан ҳисобот: Амалдорлар, коррупция, ислоҳотлар, муҳожирлар ва ўз қўшиқлари ҳақида

Фото: 24.kz

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 2016 йил якунларини сарҳисоб қилди.

>> Батафсил

 

Нурсултон Назарбоев: Бахтли бўлиш учун президент бўлиш шарт эмас

Фото: tengrinews.kz

Қозоғистондаги республика ёшлар форумида иштирок этган мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев баъзи фикрлари билан ўртоқлашди.

>> Батафсил

 

Буюк Британияда янги купюра деб катта можаро чиқди

Фото:change.org

Буюк Британияда 5 фунт стерлинг қийматидаги янги купюра сабабли катта можаро чиқди. 

>> Батафсил

 

Хитой шамол энергетикасига 102 миллиард доллар сарфламоқчи

Фото: chinadaily.com

Хитой 2020 йилгача шамол энергетикасига 102 миллиард доллар сарфлашни режалаштирмоқда. 

>> Батафсил

 

Россияда Ravon R2 сотувга чиқарилди

Фото: avtospravochnaya.com

Ravon брендининг Россиядаги ваколатхонаси янги дизайндаги R2 (Spark) хэтчбеклари савдосини бошлади.

>> Батафсил

 

2017 йилда тақиб юрилувчи қурилмалар бозорида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Икки йил муқаддам Уолл-Стрит ва Кремний водийси экспертлари тез орада тақиб юрилувчи қурилмалар бозорида яна бир илгари сакраш юз беришини айтишган эди.

>> Батафсил

 

Ҳасанбой Дўсматов "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилди

Бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ва бокс мураббийи Равшан Хаджаев "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилди.

>> Батафсил

 

Оксана Чусовитина таянч сакраш мусобақаларида жаҳонда тенгсиз эканлигини исботлади

Фото: olympic.uz

25-26 ноябрь кунлари Мехикода (Мексика) спорт гимнастикаси бўйича Abierto Mexicano de Gimnasia халқаро турнири бўлиб ўтди.

>> Батафсил

 

Норвегча мот: Жаҳон шахмат тожининг соҳиби маълум бўлди

Фото: Shannon Stapleton / Reuters

Нью-Йоркда шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтган баҳс ниҳоясига етди. Жаҳон чемпиони унвонини, 30 ноябрь куни ўзининг 26 ёшини қаршилаган  норвегиялик Магнус Карлсен муносиб ҳимоя қила олди. 

>> Батафсил

 

Дарвозабон қайчи услубида тўп киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди (Видео)

ЖАР чемпионатининг “Барока” ва “Орландо Пайретс” жамоалари ўртасидаги учрашувда футбол оламидаги ўта ноёб воқеа рўй берди.

>> Батафсил

 

«Шапекоэнсе» ҳалокатига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Колумбия фуқаролик авиацияси хавфсизлиги хизмати раҳбари Фредди Бонилья бортида бразилиялик футболчилар бўлган самолёт ҳалокатга учраши сабабини маълум қилди.

>> Батафсил

 

Бэйл қачон майдонга қайтиши маълум бўлди

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл жароҳати юзасидан жарроҳлик амалиётидан ўтгач, унинг тикланиш муддати маълум бўлди.

>> Батафсил

Top