20:12 / 04.02.2017
22911

Жаҳон ҳафта ичида: Трамп ва муҳожирлар, Донбассдаги кескин вазият, Марказий Осиё дунё нигоҳида ва бошқа хабарлар

Ўтган ҳафта мобайнида халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди. Ана шу хабарларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

Трамп ва муҳожирлар

Трамп “Мамлакатни хорижий террорчилар кириб келишидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги фармони билан мамлакатга 90 кун давомида Эрон, Ироқ, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқаролари кириб келишини тақиқлаб қўйди. Ҳужжат шунингдек, барча қочқинларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатиб туриш ҳамда Суриядан бўлган қочқинларни қабул қилишни номаълум муддатга қолдиришни ҳам назарда тутади. Мазкур фармонга нисбатан дунё бўйлаб турли муносабатлар вужудга келди.

Жумладан, Саудия Арабистони қироли Трампнинг Суриядаги хавфсиз ҳудудлар ҳақидаги ғоясини қўллаб-қувватлади. Ўз навбатида, Австралия ҳам Трампнинг муҳожирлик сиёсатини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди.

Аммо бу фармонга қаршилар ҳам топилди. Масалан, америкаликларнинг ярмидан кўпи Трамп сиёсатига қарши эканини маълум қилган бўлса, улар сафига Ҳолливуд юлдузлари ҳам қўшилди

Трампнинг ўзи бу муносабатларга бефарқ қарамади, албатта. У ўз фармони мусулмонларга тақиқ эмаслигини айтиш билан бирга иммиграция чекловларининг бекор қилиниши шартларини ҳам маълум қилди.

Ҳалабга футбол қайтди 

Сурия ҳукумат кучлари томонидан 2016 йилнинг декабрида эгалланган Ҳалаб шаҳрида ўтказилган кейинги 5 йилдаги бу илк ўйин «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Ҳуррия» жамоалари ўртасида ўтказилди. Фото ва видео.

Дубай ҳукмдори сайёҳларни ҳайратга солди

Дубай ҳукмдори ўз жамоаси билан шошилмасдан ресторанлар олдидан ўтиб, Jumeirah Al Qasr меҳмонхонаси томон йўл олди. Ресторанларга ташриф буюрган  меҳмонлар ва сайёҳлар бундан ёқимли ҳайратга тушишди, албатта.

Канада. Ислом маданий маркази масжидига уюштирилган ҳужум

30 январга ўтар кечаси Канаданинг Квебек шаҳридаги ислом маданий маркази масжидига уюштирилган ҳужум натижасида камида олти киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди. Reuters маълумотига кўра эса, ҳужум қилувчилар сони 3 киши эди. Бу ҳақида батафсил маълумот.

Донбасс можароси

Украиналик ҳарбийлар Донецк халқ республикаси вакилларини ҳукумат қўшинлари позицияларига янги ҳужумни уюштириш ҳамда минтақада 2014 йилдан буён давом этаётган можарони авж олдиришда айблашди. Маълумотларга кўра, ҳужумдан аввал маҳаллий вақт билан эрталабки соат 7да Авдеевка туманида замбарак орқали ўт очилган. Шу сабаб Порошенко Украина шарқидаги вазият туфайли Германияга сафарини қисқартирди. Ўз навбатида, Украина Донбассдаги вазият кескинлашувида Россияни айблади. Россия президенти Владимир Путин эса Донбассдаги вазият кескинлашувининг учта сабабини айтиб ўтди

Трамп ва Шварценнегер ҳангомаси

Калифорния штатининг собиқ губернатори, Ҳолливуд актёри Арнольд Шварценеггер АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг муҳожирларга қарши сиёсатини танқид остига олди.  Актёр шу билан бирга, Трампдан АҚШ президенти лавозимини беришни сўради. Трамп ҳам Арнольдга жавоб қайтарди. У Шварценеггерни Калифорния губернатори лавозимидаги иши туфайли кулгига олди. Бундан ташқари, Шварценеггерни губернаторликдаги муваффақиятсизлигини танқид қилди.

Марказий Осиё хорижий экспертлар нигоҳида

Бугунги кунда қатор хорижий матубот нашрларида Марказий Осиё, минтақада олиб борилаётган ташқи ва ички сиёсат, жамиятда рўй бераётган ҳодисалар ҳақида кўплаб мақолалар чоп этилмоқда.

Ва бошқалар...

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва унинг турмуш ўртоғи Амина Эрдўған сурати кенг тарқалган суриялик қизнинг оиласини қабул қилишди. Суратда қиз Башар Асад режими бомбардимони натижасида оёқлари ва кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган отасини қучиб тушган. Қизча "Менинг кўзларимни отамга беринг. У мени кўриб қувонсин!", деган гаплари сабаб машҳур бўлиб кетган эди.

Россия томонидан ишлаб чиқилган Сурия конституцияси лойиҳаси эълон қилинди.

Германиянинг Mercedes-Benz компанияси E синфидаги универсалнинг «кучайтирилган» AMG-тоифасини намойиш қилди. Унинг топ S-варианти 612 от кучига эга двигатель билан жиҳозланади.

Рекс Тиллерсон Оқ уйнинг Овал хонасида қасамёд келтирди ва АҚШ давлат котиби лавозимини бажаришга киришди. АҚШнинг янги давлат котибидан қасамёдни вице-президент Майкл Пенс қабул қилиб олган. Маросимда шунингдек АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам иштирок этган.

Top