Қозоғистон билан бир вақтда Ўзбекистонда ҳам нон нархи ошди

Ҳукумат қарори истеъмол маҳсулотларига ўз таъсирини кўрсатди. Энди давлат фермерлардан ва донни қайта ишлаш корхоналаридан дон сотиб олиш нархини сунъий равишда ушлаб турмайди. 

15 октябрь кунидан Тошкент дўконларида «буханка» нон нархи 1350–1500 сўмдан сотилиши бошланди.

Эндиликда 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилаларга ҳамда белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчиларга ҳам 50 минг сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси жорий этилади ҳамда уларнинг нафақа ва пенсиялари миқдори 50 минг сўмга кўпаяди.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Баҳром Ашрафхонов нон нархи қайси зарурият туфайли оширилаётганини изоҳлади.

Лицензияси олинган Отажонов ва лицензияси қайтарилган Отажонов

13 октябрь куни таниқли хонанда Озода Саидзода кечирилиши ва унга яна эркин ижод қилиш имконияти тақдим этилиши ортидан, 14 октябрь куни бошқа бир хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилди.