Ҳафта давомида Ўзбекистонда ва жаҳон бўлиб бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни, шунингдек KUN.UZда ёритилган муҳим таҳлилий мақолаларни яна бир карра ёдга оламиз.
Президентнинг Бекобод шаҳрига ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига борди.
Жумладан, Президентимиз Бекобод шаҳри фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда кейинги 5 йил ичида мамлакатимизда туғиладиган гўдакларнинг барчаси 100 фоиз болалар боғчасига қамраб олинишини айтиб ўтди.
Ўша йиғилишда Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларга тўхтаталар экан, президент монетар сиёсатимизда катта ишлар бошлангани ва бу ислоҳот оғир кечишини таъкидлаб ўтди.
«Чиқараётган барча қонун ва қарорларимиз тагида, замирида бир нарса — одамларни рози қилиш, уларнинг дардини билиш, ҳис қилиш мавжуд. Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир», — деди Президент.
Президент Бекобод шаҳри аҳолиси ва шаҳри фаоллари билан учрашди
Тошкентдан Бекободга электричка қатнайди
Президент Бекободда мўъжаз шаҳарча




















