Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
500 долларгача нақд валютани банкка паспорт тақдим этмасдан олишга рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистонда банкдан нақд АҚШ валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган чегара 100 доллардан 500 долларгача оширилиши мумкин. Марказий банк бу ҳақдаги ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Лойиҳага кўра, тижорат банклари эквиваленти 500 АҚШ долларидан ошган миқдорда чет эл валютасини сотиб олаётган жисмоний шахсларни лозим даражада текширишини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Амалда бу чегара 100 АҚШ долларига тенг.
Бундан ташқари, яна бир ҳолатда мижозни лозим даражада текшириш (амалда – идентикация қилиш) талабига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.
Амалда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (ҳозирда 206 млн сўм)га тенг ёки ундан ошган суммада банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан операцияларни амалга оширишда банк мижознинг шахсига аниқлик киритиши керак. Муҳокамага қўйилган лойиҳада бу борада 175 млн сўмлик қатъий чегарани ўрнатиш кўзда тутилган.
Лойиҳа бўйича жамоатчилик муҳокамаси 4 апрелгача давом этади.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026