Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида ҳаво сифати яна бир муддат пасайди
Тошкент шаҳрида ҳаво сифати яна ёмонлашиб, жаҳоннинг энг ифлосланган шаҳарлари рейтингида юқори ўринларни эгалламоқда.
Фото: Kun.uz
Айниқса, қиш ойларида ҳаводаги PM2.5 заррачалари концентрацияси халқаро меъёрлардан анча юқори бўлиб, бу аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
Бугун, 16 январ куни кечки пайт ҳаво сифати индекси (AQI) 230 га етгани кузатилган, бу эса жуда носоғлом кўрсаткич ҳисобланади. Бу борада Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида Ҳиндистон пойтахти Деҳлини ортда қолдириб, 1-ўринга чиқиб олди.
Ҳаво сифати пасайишида қурилиш чанглари, автотранспорт воситаларидан чиқадиган зарарли газлар ва саноат корхоналарининг чиқиндилари асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шунингдек, шаҳар атрофидаги дарахтларнинг кесилиши ва яшил майдонларнинг камайиши ҳам ҳаво ифлосланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Мутасадди ташкилотлар томонидан ҳаво сифати яхшилаш мақсадида қатор чора-тадбирлар режалаштирилган. Жумладан, қурилиш майдонларида ҳавони муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш, автотранспорт воситаларининг экологик стандартларга мослигини таъминлаш, саноат корхоналарида замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва шаҳар атрофида «яшил белбоғлар» яратиш каби ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, аҳолига ҳаво сифати ёмонлашган кунларда кўчадаги фаолиятни чеклаш, ниқоблардан фойдаланиш ва уй шароитида ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Ҳаво сифати ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида кузатиб бориш учун махсус онлайн платформалар ишга туширилган.
Мавзуга оид
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
10:38 / 13.12.2025
Тошкент ҳавосида PM10 ва PM2,5 кўрсаткичлари меъёрдан ошмади
10:13 / 11.12.2025
Тошкент ҳавосида майда заррачалар даражаси меъёрдан ошмади
11:00 / 08.12.2025