Фискал ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қўлланадиган санкциялар миқдори камайди
Фискал ҳуқуқбузарликлар реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум 2 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Илгари реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солинган.

Фото: Depositphotos
2024 йил 29 май куни имзоланган янги қонун билан, Солиқ кодексининг 227-1-моддаси ўзгартирилди. Бу модда тадбиркорлар эътирозига сабаб бўлиб келаётганди.
Унга кўра, фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Илгари реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлган.
Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик жарима қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Илгари бу қоида мавжуд эмас эди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар экстремал иссиқ ва совуққа бардошли «суперметалл»ни яратди
Фан-техника | 00:23
-
Осиё Кубоги U-17. Турнирининг энг яхшилари аниқланди
Спорт | 23:40 / 20.04.2025
-
Собиқ депутат Расул Кушербаев ИИБ чақирилди
Ўзбекистон | 23:01 / 20.04.2025
-
Фантастик финал. Ўзбекистон ўсмирлари 9 киши бўлиб ўйнаб Осиё чемпионига айланди
Спорт | 22:03 / 20.04.2025
Мавзуга оид

21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди

08:50 / 20.09.2024
Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди

19:46 / 19.09.2024
Жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзи бекор қилинади

20:38 / 14.09.2024