Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи бўлади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси 5 феврал куни Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боғга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросими бўлди.
Бош вазир Шаҳбоз Шариф ушбу қарор икки мамлакат ўртасидаги яқин тарихий ва маданий алоқаларни акс эттириши ҳамда Ўзбекистон – Покистон кўп қиррали шериклик муносабатларининг стратегик даражасини яна бир бор тасдиқлашини таъкидлади.
Тошкент кўчаси ва буюк аждод Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган янги боғ халқлар ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканининг яққол рамзига айланиши алоҳида таъкидланди.


Мавзуга оид
16:09 / 06.02.2026
Покистон пойтахти Исломободдаги масжидда кучли портлаш содир этилди
15:20 / 06.02.2026
Шавкат Мирзиёев «Нишони Покистон» олий мукофоти билан тақдирланди
14:54 / 06.02.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон президенти билан музокара ўтказди
14:51 / 06.02.2026