Амир Темур шоҳкўчасидаги давлат идоралари бинолари бизнес лойиҳаларига берилади
Президент Амир Темур шоҳкўчасидаги саккизта давлат идорасининг эски биноларини реконструкция қилиш ва савдо объектлари, офис ва ерости автотураргоҳига эга меҳмонхоналар қуриш учун тадбиркорларга беришни таклиф этди.

Фото: Kun.uz
Шавкат Мирзиёев 3 апрел куни халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши сессиясида Юнусобод туманидаги давлат муассасаларининг эски биноларини тадбиркорлик лойиҳалари учун беришни таклиф этди.
«Юнусобод пойтахтнинг энг қулай қисмида жойлашгани учун кредит олмасдан, ўз сармоясини киритиб, иш ўрни яратишга интилаётган ташаббускорлар жуда кўп. Лекин уларни энг қийнайдиган масала — туманда бўш жой топиш.
Амир Темур шоҳкўчаси сўнгги етти йилда тадбиркорлар учун энг жозибадор кўчага, ҳудуднинг ўсиш нуқтасига айланди. Лекин кўчанинг 6 километр қисмида эскирган қиёфадаги 3–4 қаватли 8 та давлат идоралари жойлашган.
Бу биноларни ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширилса, тадбиркорлар ва иш ўринлари сонини кўпайтириш мумкин», – дея президентдан иқтибос келтиради унинг матбуот котиби.
Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкинлиги таъкидланган.
Маълумот учун, Амир Темур майдонидан катта ҳалқа йўлигача борадиган Амир Темур шоҳкўчасида Юнусобод тумани ҳокимлиги, Тошкент молия институти, ФҲДЁ архив биноси, туман солиқ бўлими, Мажбурий ижро бюроси ва бошқа объектлар жойлашган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:35
-
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 21:06
-
Тошкент метроси кунига ўртача 780 минг йўловчи ташияпти
Ўзбекистон | 19:32
-
Владимир Путин Пасха муносабати билан қисқа оташкесим эълон қилди
Жаҳон | 19:21
Мавзуга оид

12:07 / 11.04.2025
Туризм соҳасида янги вазифалар белгиланди. Аввалги топшириқлар ижроси қониқарлими?

16:37 / 09.04.2025
Президент замонавий туризм маршрутларини ташкил этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди

15:48 / 09.04.2025
«Сайёҳлар йўллар аҳволидан норози» — мутасаддиларга «туризм ҳалқаси»га кирган йўлларни таъмирлаш бўйича ишларни бошлаш топширилди

13:16 / 07.02.2025