Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда шифокор беморнинг ўғли томонидан калтакланди
Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси шифокори ярим тунда олиб келинган бемор аёлнинг қўлидан тутиб, ўтиришига кўмаклашгани учун унинг ўғли томонидан калтакланди. Гувоҳлар аёлнинг турмуш ўртоғи шифокорга ўлдириб юбориш билан таҳдид қилганини, ҳамшираларни ҳақоратлаганини айтмоқда. Воқеа жойига чақиртирилган ИИБ ходимлари томонларни яраштириш билан чекланган.
Фото: Видеодан кадр
Сирдарё вилоятида шифокор бемор аёлнинг ўғли томонидан калтакланди. Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритди.
Маълум бўлишича, воқеа 8 ноябрдан 9 ноябрга ўтар кечаси Мирзаобод туманида жойлашган Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида содир бўлган. 1982 йилда туғилган, Гулистон шаҳрида яшовчи Д.А. турмуш ўртоғи ва ўғли томонидан шифохонага олиб келинган. Навбатчи шифокор овқатдан заҳарланиш ташхиси билан келган аёлнинг қўлидан тутиб, ўтиришига кўмаклашган. Сўнгра оғриқ бор ёки йўқлигини текшириш мақсадида аёлнинг қорин соҳасидан қўли билан босиб кўрган.
Бемор аёлнинг ўғли шифокорнинг бу ҳаракатидан ғазабланиб, уни калтаклай бошлаган. Жанжалга “Нега қўлингни теккиздинг?”, дея аёлнинг турмуш ўртоғи ҳам қўшилган. Калтакланган шифокор йигит жароҳатланиб, қонга беланган ҳолда шифохонага олиб кетилган. Ўша тунда навбатчи бўлган бўлим бекаси ҳолат юзасидан ИИБга хабар берган. Воқеа жойига етиб келган ИИБ ходимлари томонларни яраштириш билан чекланган.
Kun.uz воқеа гувоҳи бўлган бўлим бекаси Зубайда Йўлдошевна билан боғланди. Унинг айтишича, аёлнинг турмуш ўртоғи шифокорга ўлдириб юбориш билан таҳдид қилган.
“Шифокорни аёлнинг ўғли калтаклади, эри эса ўлдириб юбориш билан таҳдид қилди. Қолаверса, ҳамшираларни, мени ҳам ҳақоратлади. Жанжалда турмуш ўртоғини ташқарига чиқариб, эшикни ёпиб қўйдим. ИИБ ходимларига хабар бердик. Кеча ИИБда менга нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, “Нега хабар берасан овора қилиб, ўлганда хабар қилсанг бўларди-ку” дейишди. Билмадим, жанжал бўлганда ИИБга хабар бериб хато қилибман шекилли”, дейди бўлим бекаси.
Калтакланган шифокор ва ҳақоратланганлар ИИБга ота ва ўғилга нисбатан даъвоси йўқлигини билдиришган. Ҳозирча расмий идоралар ҳолат бўйича муносабат билдирмади.
Мавзуга оид
13:12 / 09.12.2025
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
11:15 / 01.12.2025