
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир йигит BMW M4 автомобилида ЙПХ ходимини уриб кетгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида инспектор турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, унинг ҳолати соғлиқни сақлаш вазири томонидан назоратга олинган.
Кўча пойгаси
Воқеа 25 феврал куни соат 21:46 да, Миробод туманида рўй берган. 2010 йилда туғилган, хусусий мактабнинг Дониёр исмли 10-синф ўқувчиси BMW M4 автомобилини (давлат рақами 010210OC) ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган ва, расмий репортаждан англаш мумкинки, кўча пойгасида иштирок этаётган бўлган.
“Айрим шахслар охирги вақтларда автотранспорт воситаларини белгиланган тезликдан кескин оширган ҳолда бошқариши, шунингдек, ўзаро ноқонуний пойгалар уюштириши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу шунчаки тартиббузарлик эмас, бу – инсон ҳаётига қарши беэътиборлик, бу – жамоат хавфсизлигига очиқдан очиқ таҳдид”, – деди ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султонова.
Ота-она аввал ҳам жавобгарликка тортилган

Дониёрнинг ота-онаси охирги пайтларда икки марта: аввалига 2025 йил сентябрида, кейинроқ 2026 йил январида МЖтКнинг 47-моддаси (болага тарбия бермаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган ва профилактик суҳбат ўтказилган.
Сентябрдаги жаримага боланинг мактабда дарс қолдиргани сабаб бўлган, жорий йил январ ойида у ўзбошимчалик билан автомобил бошқариб, қўпол равишда йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Бу қоидабузарлик видеоси интернетда тарқалган эди: йигит бошқа бир BMW автомобили билан ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан кетиб қолган.
Машина эгаси – қоидабузар-рецидивист




















