Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деновда ҳайдовчи 32 нафар болани Damas'га миндириб кетаётгани аниқланди
Ҳайдовчи болаларни боғчадан олиб кетаётган бўлган. У кузатилган шундай ҳолатлар бўйича “рекорд” ўрнатди.
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Damas машинасида 32 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи болаларни хусусий боғчадан олиб кетаётган бўлган. Ходимлар томонидан ҳолат бартараф этилиб, машина кузатув остида боғчага қайтарилган. Ҳайдовчига нисбатан чора кўрилган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан вилоят Мактаб ва мактабгача таълим бошқармасига тақдимнома киритилган.
Олдинроқ Наманганда 25 нафар, Самарқандда 25 нафар, Қорақалпоғистонда эса 27 нафар бола Damas'да олиб кетилаётгани аниқланганди.
Мавзуга оид
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
16:32 / 29.06.2026
Австралия йўли танланадими? Ўзбекистонда ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин
18:03 / 24.06.2026
3 ойда болалар контентига оид 1068 та қонунбузилиш аниқланди
12:53 / 24.06.2026