Внуково аэропортига қўнишда UzAirways самолётининг двигатели ишдан чиқди. Учоқ муваффақиятли қўнган
Бугун, 15 январ куни Uzbekistan Airways'нинг HY9607 Бухоро–Москва йўналишида парвоз қилган самолёти Внуково аэропортига қўнаётганда двигателлардан бири ишдан чиқди. Компания хабарига кўра, экипаж томонидан тегишли чоралар кўрилиб, қўниш муваффақиятли амалга оширилган. Ҳаво кемаси бортида 132 йўловчи бор эди.

UzAirways'нинг UK32014 борт рақамли Airbus A320 учоғи /Фото: Дмитрий Осипов
Маълум қилинишича, ҳозирда Uzbekistan Airways техник хизматлари томонидан тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Парвозлар жадвалида режалаштирилган кейинги авиақатновлар Внуково халқаро аэропортига учиб кетган захира ҳаво кемасида амалга оширилади.
“Келтирилган ноқулайликлар ва ушбу ҳаво кемасида илгари режалаштирилган авиақатновларнинг кечикиши учун узр сўраймиз”, – дейилади UzAirways ахборотида.
FlightRadar маълумотига кўра, рейс UK32014 борт рақамли Airbus A320 самолётида амалга оширилган бўлиб, ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан тонг соат 7:43 да қўнган.

Бухородан Москванинг Внуково аэропортига учган мазкур Airbus A320-214 самолёти Uzbekistan Express авиакомпаниясига тегишли бўлиб, самолёт 2010 йилнинг 22 декабрида келтирилган. Самолётнинг ёши 14 йилдан сал ошган.
Самолёт Бухоро халқаро аэропортидан маҳаллий вақт билан соат 05:25 да учиб, Москвага маҳаллий вақт билан 07:43 да муваффақиятли қўнган. Парвоз давомийлиги 4 соат-у 17 дақиқани ташкил этган.
Куни кеча Uzbekistan Airways'нинг Ню Йоркдан Тошкентга учган рейси маст йўловчи сабаб Қозонга қўнган эди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лавров Путиннинг янги «амбицияли» режаларини маълум қилди
Жаҳон | 15:09
-
Вашингтон Пекинга 245 фоиз бож солишини ваъда қилмоқда
Жаҳон | 15:08
-
Британия Ҳуқуқшунослик университети Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 15:06
-
Индонезия мамлакатда Россия ҳарбий базаси бўлишини рад этди
Жаҳон | 15:01
Мавзуга оид

01:01 / 15.04.2025
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди

15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди

16:44 / 09.04.2025
Uzbekistan Airways янги самолётларида интернетдан фойдаланиш имконияти бўлади

18:06 / 07.04.2025