Путин ноқонуний мигрантларга Россияни тарк этиш учун муҳлат берди
Россия президенти имзолаган фармонга кўра, ноқонуний мигрантлар 2025 йил 30 апрелгача Россияни тарк этиши ёки ўз ҳолатини қонунийлаштириши шарт.

Фото: Shutterstock
Россия президенти Владимир Путин ноқонуний мигрантларнинг Россия бўлишини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Россияда ноқонуний бўлиб турган мигрантлар 2025 йил 30 апрелга қадар мамлакатни мустақил равишда тарк этиши ёки ҳолатини қонунийлаштириши керак.
Фармонда белгиланишича, ўз ҳолатини қонунийлаштирмоқчи бўлган мигрантларга қуйидаги талаблар қўйилади:
- шахсий биометрик маълумотларини топшириш ёки шахсий биометрик маълумотлар асосида идентификациядан ўтиш;
- наркотик ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаганини, ОИТС ёки тегишли рўйхатдаги бошқа юқумли касалликларга чалинмаганини тасдиқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш;
- рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш;
- мажбурий тўловлар бўйича қарзни ўз ихтиёри билан тўлаш;
- патент, меҳнат қилиш, вақтинча яшаш учун рухсатнома, ўқиш ёки яшаш учун рухсатнома беришни рад қилиш учун асос йўқлиги ва бошқа талаблар.
Қонун 2025 йил 1 январдан кучга киради.
2024 йилда Россияда миграция сиёсатини кучайтирувчи бир қанча қонунлар қабул қилинди. Улардан бирига кўра, 2025 йил 5 февралдан мамлакатда депортация учун миграция режими жорий этилади. Ички ишлар вазирлиги суд қарорисиз ноқонуний мигрантларни чиқариб юбориш ҳуқуқига эга бўлади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сирдарёда Siemens иштирокида "яшил" логистика маркази ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:08
-
Украина ва АҚШ уруш стратегияси, «Москва», Курск, Бахмут ва қарши ҳужум бўйича қандай баҳслашган? NYT суриштирувидан асосий гаплар
Жаҳон | 15:05
-
Трампни танқид қилган уч профессор Йел университети ва АҚШни тарк этяпти
Жаҳон | 15:00
-
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради
Иқтисодиёт | 14:53
Мавзуга оид

12:40
Трамп Россия нефтига иккиламчи божлар жорий этиш билан таҳдид қилди

11:54
Италия Россияни ЕИ объекти устидан дрон учирганликда гумон қилмоқда

08:51
Урушдаги мутлақ рекорд: март Россия артиллерияси учун «қора ой» бўлди

22:16 / 29.03.2025