Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
Ўзбекистондаги «рассрочка» бозорини назорат қилишни бошлаш режалаштириляпти. Марказий банк раиси Тимур Ишметовга кўра, регулятор асосий эътиборни «тартибга солинмайдиган, аммо маълум бир хатарларни келтириб чиқарувчи» бозорларга қаратади. Улардан бири BNPL бўлиб, у ҳозирда сезиларли ҳажмга етган.
Жорий йилнинг 2 май куни Марказий банкда Халқаро валюта жамғармасининг конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда қатнашган МБ раиси Тимур Ишметовга кўра, Ўзбекистонда муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Регулятор раҳбарининг таъкидлашича, Марказий банк асосий эътиборни «тартибга солинмайдиган, аммо маълум бир хатарларни келтириб чиқарувчи» янги ривожланаётган бозорларга қаратади. Улардан бири BNPL («Buy now pay later» – «Ҳозир харид қил, кейин тўла») бўлиб, у айни пайтда сезиларли ҳажмга етган.
«Биз аллақачон бозор ўйинчилари билан бир неча бор учрашувлар ўтказганмиз ва банклар томонидан аҳолининг қарз юкида бўлиб-бўлиб тўлашни ҳисобга олиш ва мижозларнинг етарли даражада ҳимоясини таъминлаш учун ушбу соҳани тартибга солишни жорий этишни режалаштираётганимизни айтганмиз», — дейди Марказий банк раиси.
Аввалроқ, МБ бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш имкониятини ўрганаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
15:38 / 26.05.2026
Аҳоли ва бизнеснинг инфляция кутилмалари пасайди: асосий хавотир — коммунал хизматлар, ёнилғи ва энергия нархлари
20:53 / 25.05.2026