Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
Ҳодиса Кармана туманида содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 16 ёшли йигит вафот этган. Яна бир ўқувчи шифохонада қолмоқда.
Кармана туманида мактаб ўқувчилари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 22 апрел куни соат 21:00 лар атрофида туманнинг Малик маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ичида Ҳазора қишлоғидаги 22-умумтаълим мактабининг икки ўқувчиси бўлган Cobalt йўлдан чиқиб кетган.
ЙТҲ оқибатида 9-синф ўқувчиси И.Ҳ. шифохонада вафот этган. 11-синф ўқувчиси эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ мактабда юқори синф ўқувчилари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказган.
Kun.uz’нинг аниқлик киритишича, машина шифохонадаги ўқувчининг отасига тегишли бўлган. Бироқ у рулни шеригига берганини айтмоқда. Машинани ким бошқарганини аниқлаш учун экспертиза тайинланиши мумкин.
Аввалроқ Навоийда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
13:30
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
10:59 / 26.05.2026