Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси активларини бошқаради
Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси ва Franklin Templeton Asset Management МЧЖ ХК ўртасида инвестиция активларини бошқариш бўйича ишончли бошқарув шартномаси имзоланди.
Фото: Depositphotos
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар беришича, мазкур шартнома Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва халқаро инвесторларни жалб этиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шартномага кўра, Franklin Templeton жамғармага тегишли бўлган 18 та давлат корхонаси ва тижорат банклари акцияларидан иборат инвестицион портфелни бошқариб, уларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган трансформация дастурларини амалга оширади.
Мазкур трансформация дастурлари амалга оширилгандан сўнг жамғарма ҳамда унинг бошқарувидаги корхоналар ва банклар акциялари маҳаллий ва халқаро фонд биржаларига олиб чиқилади.
Бунинг учун, Franklin Templeton томонидан жамғармага тегишли давлат корхоналари ва тижорат банклари стратегияларини қайта кўриб чиқиш, уларда корпоратив бошқарув тизими, молиявий самарадорлиги, ички аудит ва рискларни бошқариш тизимини жаҳон стандартларига мослаштириш, ходимлар малакасини оширишга қаратилган трансформация дастурлари амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:08 / 22.11.2025
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади
21:08 / 07.11.2025
Ўзбекистонликлар учун долларда пул жамғариш қанчалик фойдали?
13:50 / 09.10.2025
"Соғлом авлод учун" жамғармаси фаолияти бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди
09:10 / 23.09.2025