Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида октябр ойининг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди
Ўзбекистон миллий жамоасининг 20 ёшли ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида илк шахсий совринига эга чиқди.
Ўзбекистонлик футболчи Франция чемпионатининг октябр ойидаги энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди. Ўтган ҳафтада Лига1 дивизиони расмий сайти ойнинг энг яхши ёш ўйинчиси номи учун номзодлар рўйхатини эълон қилган ва Абдуқодир Ҳусанов уч нафар номзод орасидан жой олганди.
Ғолибни аниқлаш учун Франция чемпионатининг «твиттер»даги расмий саҳифасида сўровнома ўтказилди ва якунда Абдуқодир Ҳусанов энг кўп овоз тўплаб, Франция чемпионатининг октябр ойидаги энг яхши ёш ўйинчисига айланди. У бу борада «Марсел»нинг 21 ёшли ҳужумчиси Жонатан Роу ва «Лион»нинг 19 ёшли форварди Малик Фофанани ортда қолдирган.
Abdukodir Khusanov 🫡🇺🇿 pic.twitter.com/0j146Ot7ai
— Ligue 1 McDonald's (@Ligue1) November 6, 2024
Аввалроқ, «Ланс»нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси клубида ҳам ой лауреатига айланганди.
Маълумот учун, Ҳусанов жорий мавсум клуби сафида жами 12 ўйинда майдонга тушди. У сўнгги турда «ПСЖ»га қарши баҳсда (0:1) Ашраф Ҳакимига нисбатан қўполлиги учун майдондан четлатилганди. Шу тариқа, у келаси турда майдонга туша олмайди.
Мавзуга оид
16:09 / 31.10.2024
Ямал, Виртц ва Ҳусанов — Squawka кучли бешликнинг энг яхши вундеркиндлари ҳақида мақола эълон қилди
11:19 / 25.10.2024
Ҳусанов, Ямал, Гулер, Майну — IFFHS йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогарларни маълум қилди
23:12 / 30.09.2024
Абдуқодир Ҳусанов «ПСЖ» эътиборига тушди – инсайдер
14:19 / 08.06.2024