Ўзбекистон | 12:23 / 19.12.2024
33844
1 дақиқада ўқилади

Манба: Жиззах вилояти ҳокими ишдан олинган

У 2017 йил октябридан буён вилоятга раҳбарлик қилиб келаётганди.

Фото: Kun.uz

Эргаш Алибекович Солиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.

Айни вақтда вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Унда ташкилий масала кўрилади ва вилоятга янги ҳоким тайинланади.

Эргаш Солиев 2000–2012 йилларда Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокими бўлган. 2012 йилда Жиззах давлат политехника институти ректори сифатида иш бошлаган.

2016 йилдан 2017 йилгача Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокими лавозимида ишлаган, 2017 йилда Улуғбек Узоқов ўрнига Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланганди ва шу вақтгача бу лавозимда қолаётганди.

Мавзуга оид