«Умра» фаолиятини лицензиясиз амалга оширган 19 та фирмага жарима қўлланди
Дин ишлари бўйича қўмита маълумотларига кўра, сўнгги икки ойда ўтказилган текширувларда «Умра» лицензиясига эга бўлмасдан, ушбу хизматни кўрсатаётган 31 та сайёҳлик фирмаси масъулларига жиноий иш очилган. Шунингдек, фаолиятини лицензиясиз амалга оширган «турфирма»ларга 75 миллион сўмдан жарималар қўлланган.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда Ҳаж зиёрати 364-сонли ҳукумат қарорига асосан, Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда эслатган Дин ишлари бўйича қўмитага кўра, Ҳаж зиёратига олиб бориш фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Умра зиёрати учун эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж-умра маркази ҳамда 12 та тадбиркорлик субъектларига лицензия берилган.
Маълум қилинишича, айни кунларда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда мутасадди идоралар Ҳаж ва Умра зиёратларини тартибга солиш бўйича чоралар кўрмоқда.
Хусусан, сўнгги икки ойда Ҳаж ва Умра зиёратини қонунга хилоф равишда ташкил этишнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган текширувларга кўра:
– «Умра» лицензиясига эга бўлмасдан, ушбу хизматни кўрсатаётган 31 та сайёҳлик фирмаси масъулларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди;
– «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун талаблари асосида Умра фаолиятини лицензиясиз амалга оширган 24 та турфирмада текширув ўтказилди ҳамда уларнинг 19 тасига 75 млн сўмдан жарималар қўлланди. Улардан 5 таси «Реклама тўғрисида»ги қонунчиликка асосан Рақобат қўмитасига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний кўриб чиқиш учун юборилди.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
WP: Европа Украинага тўғридан тўғри қурол етказиб бериш ўрнига унинг мудофаа саноатини қўллаб-қувватламоқчи
Жаҳон | 17:57
-
«5-6 та машинани урдик». Тошкентда ЙПХдан қочган қора Gentra бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
Ўзбекистон | 17:33
-
Республика товар-хомашё биржасига янги бошқарув раиси тайинланди
Ўзбекистон | 17:15
-
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди
Жаҳон | 16:49
Мавзуга оид

01:01 / 15.04.2025
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди

15:54 / 14.03.2025
Диний қўмита Умра лицензияси учун талабгорлардан аризалар қабул қилишни бошлади

20:07 / 03.03.2025
Саудия Арабистонида оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

18:47 / 18.02.2025