Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди собиқ раиси ўзига қарши суддан яширинди. У сиртдан қамоққа олиниб, қидирувга берилди
Суддан яширинган Камолиддин Муродов ушланган тақдирда Қарши шаҳридаги 5-сонли тергов ҳибсхонасига этап қилинади. Муродов маст ҳолатда машина бошқариб, ЙТҲ содир қилган ҳамда автомобил ичида бўлган адвокат Л.Абдураҳмоновнинг ўлимига сабаб бўлгани учун суд қилинаётганди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг собиқ раиси Камолиддин Муродовга қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш ва қидирув эълон қилиш ҳақида ажрим чиқарди.
Ҳужжатда келтирилишича, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан айбланаётган Камолиддин Муродов огоҳлантирилишига қарамай, навбатдаги суд мажлисига келмаган. 13 декабрда уни судга мажбурий келтириш бўйича ажрим эълон қилинган.
Камолиддин Муродов яшаш манзили – Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Жалолобод маҳалласидаги уйида ҳам йўқлиги аниқланган. Маҳалла ходимлари томонидан тузилган далолатномада Муродов “даволанаётгани сабабли уйида йўқ”лиги маълум қилинган.
Жиноят ишини унинг иштирокисиз кўриб чиқиш ва мазмунан ҳал қилиш имконияти йўқлиги сабабли Камолиддин Муродовга нисбатан қидирув эълон қилинган. У топилганидан сўнг муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, қамоққа олиниши ҳамда Қарши шаҳар 5-тергов ҳибсхонасига этап қилиниши белгиланган. Собиқ суд раиси топилгунга қадар унга нисбатан кўрилаётган жиноят иши ҳаракатдан тўхтатилган.
Собиқ суд раиси жорий йил 9 март куни адвокат таниши билан ЙТҲга учраган. Бунинг оқибатида адвокат оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Kun.uz ихтиёридаги ҳужжатда келтирилишича, Камолиддин Муродов айбига умуман иқрорлик билдирмаган ҳамда машина бошқарувида ўзи бўлганини рад қилган. Аммо суд-биологик экспертизаси рулда у бўлганини тасдиқлаган.
“Камолиддин Муродов ва укам бир-бирлари билан яхши таниш эди. Воқеа содир бўлган куни суд раиси ўз хизмат машинасида укамнинг уйига келган. Кейин улар укамга тегишли Lacetti машинасида қаергадир чиқиб кетишган.
Ортга қайтишда машина йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган. Бунинг оқибатида укам ҳалок бўлди. Гувоҳларнинг айтишича, ЙТҲ пайтида машина рулида судя бўлган, адвокат укам эса олд йўловчи ўриндиғи томондан ташқарига отилиб чиқиб кетган. Албатта, рулда ким бўлганлиги тергов жараёнида аниқланади. Биз ҳақиқат қарор топиши тарафдоримиз. Сабаби, укамнинг тўрт фарзанди етим қолди”, деганди олдинроқ марҳум адвокатнинг Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган опаси.
Камолиддин Муродов 2021 йил апрел ойида 5 йил муддатга жиноят ишлари бўйича Денов тумани суд раиси лавозимига тайинланган ва 2024 йил 15 майга қадар ушбу лавозимда ишлаган. Унинг ваколатлари ўтказилган хизмат текшируви натижалари бўйича муддатидан олдин тугатилган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сирдарёда Siemens иштирокида "яшил" логистика маркази ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:08
-
Украина ва АҚШ уруш стратегияси, «Москва», Курск, Бахмут ва қарши ҳужум бўйича қандай баҳслашган? NYT суриштирувидан асосий гаплар
Жаҳон | 15:05
-
Трампни танқид қилган уч профессор Йел университети ва АҚШни тарк этяпти
Жаҳон | 15:00
-
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради
Иқтисодиёт | 14:53
Мавзуга оид

18:15 / 28.03.2025
Суд футболчи Дани Алвеснинг 4,5 йиллик қамоқ ҳукмини бекор қилди

11:52 / 22.03.2025
АҚШда суд сунъий интеллект томонидан яратилган асар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмаслигини тасдиқлади

09:22 / 19.03.2025
АҚШ федерал судяси USAID'ни тугатиш жараёнини тўхтатишни буюрди

15:34 / 18.03.2025