ЕИ Исроилнинг Ғарбий соҳилда янги уй-жойлар қуриш режасини қоралади
Европа Иттифоқи Исроилни диний байрамлар олдидан «ноқонуний аҳоли пунктлари»ни кенгайтириш режаларини бекор қилишга чақирди.

Фото: AP
Европа Иттифоқи Исроилнинг Ғарбий соҳилда 3426 та уй-жой қуриш режасини қоралади, бу режа аввалроқ мамлакат Олий режалаштириш қўмитаси томонидан маъқулланган эди. Бу ҳақда 8 март, жума куни ЕИ дипломатик хизмати сайтида чоп этилган хабарда айтилади.
Европа Иттифоқи Исроил расмийларини бу қарорларини бекор этишга чақирди ва аҳоли пунктларини халқаро ҳуқуққа мувофиқ ноқонуний деб эълон қилди. Европа ташқи ҳаракатлар хизматига кўра, Ғарбий соҳилдаги аҳоли пунктларининг кенгайиши «тинчликка тўсқинлик қилади», чунки бу «икки давлатнинг яратилишига таҳдид солади».
Ҳисоботда айтилишича, ЕИ, аввалгидек, «1967 йилгача мавжуд бўлган, жумладан, Қуддус билан боғлиқ чегаралардаги ўзгаришларни» тан олмайди. Шунингдек, яқинлашиб келаётган Рамазон, Фисиҳ, Пурим ва Пасха байрамлари арафасида «Муқаддас жойларга нисбатан статус-квони сақлаб қолиш ниҳоятда муҳим» эканлиги таъкидланган. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи дипломатик хизмати Ғазо секторида «зудлик билан гуманитар пауза» қилиш ва барча исроиллик гаровга олинганларни озод этишга чақирди.
Исроил Ғарбий соҳилда аҳоли пунктларини кенгайтиришни режалаштирмоқда
6 март, чоршанба куни Исроил Ғарбий соҳил аҳоли пунктларида 3426 та янги уй қуриш режасини тасдиқлади. Мамлакат молия вазири Бецалел Смотричнинг сўзларига кўра, бу қарор 22 феврал куни Қуддус яқинидаги Маал Адумим аҳоли пунктида содир этилган терактга «адекват сионистик жавоб» бўлди. Ўшанда қуролланган шахслар тирбандликда қолган машиналарга қарата ўт очди, оқибатда бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди.
1967 йилги Олти кунлик урушдаги ғалабадан кейин Исроил Ғарбий соҳилда ўз турар жойларини яратди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши нуқтайи назаридан, бу ҳудуд Исроил томонидан босиб олинган. Исроил эса унинг баҳсли мақоми ҳақида иддао қилиб келади.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 30 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Судан: RSF муқобил ҳукумат ташкил этилишини эълон қилди
Жаҳон | 14:05
-
Финтех ва транспорт: ATTO бозор иштирокчиларини "Рақамлилаштириш ва жамоат транспортини ривожлантириш истиқболлари" соҳа конференциясида бирлаштиради
Ўзбекистон | 14:00
-
WSJ: Маслаҳатчилар Трампни Россияга ёндашувни кучайтиришга чақирмоқда
Жаҳон | 13:50
-
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон | 13:40
Мавзуга оид

13:43 / 15.04.2025
Исроил Германия ТИВни ҲАМАС жангчиларини рағбатлантиришда айблади

08:45 / 15.04.2025
ЦАҲАЛ Ғазодаги операция стратегиясини радикал ўзгартирди

08:11 / 14.04.2025
Исроил армияси Ғазода 1,2 кмлик туннелни йўқ қилди

19:47 / 13.04.2025