Ўзбекистон | 13:44 / 16.12.2024
37974
2 дақиқада ўқилади

Қўқон давлат педагогика институти талабаси талабалар турар жойининг 3-қаватидан тушиб кетди

Қизларнинг хонаси ичига кузатув камераси ўрнатиб қўйилиши ортидан омма эътиборига тушган Қўқон давлат педагогика институти талабалар ётоқхонасида яна кўнгилсиз ҳодиса юз берди. Институтнинг 2-курс талабаси 3-қаватдан тушиб кетган.

Фото: Kun.uz

Kun.uz манбасига кўра воқеа 12 декабр куни соат 22:00 лар атрофида институтга қарашли 3-сонли талабалар турар жойида содир бўлган. Ўзини пастга ташлаган талаба қиз институтнинг жисмоний маданият факултети хотин-қизлар спорти йўналишининг 2-босқич талабаси бўлган. Бунга талабанинг хонадош дугоналари билан ўзаро келишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидаги манбанинг айтишича, қизнинг ўз жонига қасд қилишига уриниши унинг оиладаги келишмовчиликлари билан боғлиқ.

Бахтсиз ҳодисадан сўнг талаба зудлик билан Қўқон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимга олиб борилган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Қўқон давлат педагогика институти талабалар ётоқхонасидаги қизлар хонасига яширин камера ўрнатгани ортидан жамоатчилик эътиборига тушганди.

Ўшанда институтнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори О.Б. МЖтКнинг 46-1-моддасида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 4,5 млн сўм миқдорда, институтнинг таълим технологиялари маркази ходимлари А.М., Б.О. ва бўлим бошлиғи Р.М. ҳам ушбу модда бўйича айбдор деб топилиб, 3 млн сўм (ҳар бири) жарима жазосига тортилганди

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти