Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кападзе Индонезия миллий жамоасида иш бошлаши мумкин
Унинг ўзи Қозоғистон билан боғлиқ хабарларни рад этган, Индонезия вариантини тасдиқлаган, шунингдек, Туркия клублари ва Хитойдан таклифлар бор.
Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия миллий жамоасининг янги бош мураббийига айланиши мумкин. У индонезиялик спорт таҳлилчиси Эффенди Газали билан суҳбатда Индонезия миллий жамоасини бошқаришга тайёрлигини маълум қилган.
Кападзе Индонезия футбол федерациясидан расмий таклиф келса, уни қабул қилишга тайёрлигини айтган.
«Индонезия миллий жамоасига мураббийлик қилишга тайёрман, иншааллоҳ. Ҳозирда бўшман, шунинг учун таклиф кутяпман. Индонезияни яхши кўраман, мухлисларни ҳам. Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур», – деган у.

У ЎзА агентлиги учун берган интервюсида ҳам хориждан таклифлар ҳақидаги саволга жавоб қайтарган. У Қозоғистон билан алоқалар ҳақида тарқалган миш-мишларни рад этган, шу билан бирга, унинг номзодига бошқа мамлакатлардан қизиқиш бўлаётганини тасдиқлаган:
«Албатта, янги чақирувлар кутяпман. Албатта, кўпроқ четдан. Ҳозир иш олиб бориляпти. Вариантлар етарлича. Тўғри қарор қабул қилиш осон эмас.
Ҳозирда Қозоғистондан ҳеч қандай таклиф йўқ. Бу маълумот қаердан пайдо бўлганини билмайман. Балки қандайдир муҳокамалар бўлгандир. Индонезияга келсак – бу жараён кўриб чиқилмоқда. Туркия ва Хитой вариантлари ҳам бор... иш олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси қанчалик амалга ошади ёки йўқ – буни вақт кўрсатади. Ҳозир аниқ бир нарса дейиш қийин. Қараймиз, насиба қаерда бўлса, бориб ишлаймиз. Буни вақт кўрсатади. Ёки ўзимизда қолиб, ишлашим ҳам мумкин. Шунинг учун ҳозирча бирор нарсани олдиндан айтиш қийин, чунки жараён давом этмоқда».
2025 йил январида Ўзбекистон миллий жамоасида Сречко Катанец ўрнига вақтинча бош мураббий сифатида иш бошлаган Темур Кападзе жамоани илк мундиалга олиб чиққанди.
Аммо 2025 октябрида ЎФА италиялик Фабио Каннаварони миллий жамоанинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилди. Бу қарор «турнирда муносиб иштирок этиш ва мундиал ҳавосини олиб кириш учун айнан футболчи сифатида иштирок этган мутахассисни жалб қилиш кўзда тутилгани» билан изоҳланди. ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов янги бош мураббий тақдимот маросимида Кападзе Каннаваронинг мураббийлар штабида ишлашда давом этишини маълум қилганди, аммо ўша тадбирнинг ўзида ушбу мутахассис штабда узоқ қолмоқчи эмаслигини билдирганди. 9 ноябр куни эса у мураббийлар штабини тарк этгани эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Патрик Клюйверт истеъфога чиқарилганидан кейин Кападзе Индонезия миллий жамоаси бош мураббийлигига номзодлардан бири экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:27 / 01.12.2025
Жануби-Шарқий Осиёда ҳалокатли тошқинлар бўлмоқда – фотосуратлар
15:31 / 01.12.2025
Темур Кападзе Ўзбекистонда қолди
19:20 / 30.11.2025
Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 440 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
20:04 / 09.11.2025