Ўзбекистон | 09:41 / 03.04.2026
4361
1 дақиқада ўқилади

Бегона номдаги рақам билан мобил иловада рўйхатдан ўтиш чекланади

22 апрелдан бошлаб мобил иловалардан фойдаланиш учун телефон рақами фойдаланувчининг шахсий маълумотларига мос бўлиши шарт қилиб белгиланмоқда.

Фото: iStock

Янги тартибга кўра, мобил иловалардан фойдаланувчининг телефон рақами унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) билан мувофиқ бўлиши керак. Акс ҳолда, иловага рўйхатдан ўтиш ёки банк картасини бириктириш имкони берилмайди.

Мос келмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, фойдаланувчига бу ҳақда СМС-хабарнома орқали маълум қилинади.

Шунингдек, ҳозирда мобил иловалар ёки банк карталарига бириктирилган рақам ўз номингизда бўлмаса, белгиланган муддатдан сўнг ушбу рақам орқали хизматлардан фойдаланиш чекланади.

Мутахассислар фуқароларга рақамларни ўз номига расмийлаштириш ёки иловалар ва банк карталарини шахсий рақамга қайта бириктиришни тавсия қилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид