Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаж ва Умрага бориш учун ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилди. Энди зиёратга бориш истагидаги фуқаролар портал орқали рўйхатдан ўтиши шарт.
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш тизимини рақамлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган 2026 йил 24 январдаги 27-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда «Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилди. Эндиликда муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.
Янги тартиб қуйидаги муддатлардан бошлаб кучга киради:
- 2026 йил 1 февралдан — Ҳаж тадбирига;
- 2026 йил 1 майдан — Умра тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт.
Шунингдек, зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб, сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмаслиги қайд этилди.
Мавзуга оид
18:36 / 12.01.2026
Тожикистонда 2026 йилги Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
09:46 / 25.12.2025
Ўзбекистон–Саудия: Ҳаж ва Умра мавсумида виза бўйича ҳамкорлик кучайтирилади
11:08 / 23.10.2025
Ўзбекистон фуқаролари энди Ҳаж ва Умрага онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин
23:02 / 16.10.2025